Физика факультети

5 июль 2023

Мейлиев Лазиз Орзиқулович


Факултет декани,
PhD
Телефон: +998 91 263-51-07
Электрон почта: laziz1974@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳар куни , 15.00 дан 17.00 гача

Меҳнат фаолияти

2001-2005 йй. - Қарши давлат университети электроника ва ҳисоблаш техникаси  кафедраси 
ўқитувчиси 
2005-2012 йй. - Қарши давлат университети астрономия ва оптика кафедраси ўқитувчиси
2012-2014 йй. - Қарши давлат университети астрономия ва оптика кафедраси катта ўқитувчиси
2014-2019 йй. - Қарши давлат университети физика кафедраси катта ўқитувчиси
2019-2021 йй.- Қарши давлат университети физика кафедраси докторанти 
2022-2022 йй.- Қарши давлат университети умумий физика кафедраси катта ўқитувчиси 
2022-2023 йй.- Қарши давлат университети умумий физика кафедраси мудири
2023 й.-   ҳ.в  - Қарши давлат университети физика факультети декани

Факултет тарихи

Факультет 2021 йил сентябрь ойида ташкил этилган бўлиб, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича самарали фаолият олиб бормоқда. Факультетда таълим олаётган малакали кадрлар Республика ва Вилоят олийгоҳларида ҳамда таълим тизими соҳалари, халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият кўрсатиши режалаштирилган. Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” га амал қилган тарзда олиб бормоқда. Факультет фаолияти олий таълим, касб – ҳунар ва ўрта махсус таълим, умумтаълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари учун зарур бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Асосий вазифалари

Физика факультетида ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий, ташкилий-услубий ишлар ОТМ фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва фармонлари, Вазирлар маҳкамаси қарор ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бўйруқ ва топшириқлари асосида университет Кенгаши, ректор буйруқлари, шунингдек таълиимга оид ҳуқуқий - меёрий ҳужжатлар асосида тузилган иш режасида кўрсатилган ишлар амалга оширилади.

Бакалавиатура йўналишлари

60530900 – Физика;

60711000 – Муқобил энергия манбалари;

60721200 – Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси;

61040100 – Транспорт логистикаси (турлари бўйича);

Магистратура мутахассисликлари

70530901 – Физика (йўналишлар бўйича:),

70530904 – Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит физикаси.

Факультетнинг иқтидорли талабалари

Иброхимов Шохижахон Алишерхон ўғли,  Алланазарова Сарвиноз Шавкат қизи, Абдуғаниев Бобуржон Акромжон ўғли, Зиёдуллаев Бекзод Илхом ўғли, Орзиев Оғабек Райҳон ўғли, Худойбердиев Асилбек Музаффар ўғли, Ибодуллаев Жамшид Икром ўғли

Кафедралар

Назарий ва экспериментал физика кафедраси

Умумий физика кафедраси

Саноат муҳандислиги кафедраси