Инглиз тили ва адабиёти кафедраси

16 февраль 2024

Бобоназарова Диёра Алишеровна


Инглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири,
магистр
Телефон: +998 93-930-20-37
Электрон почта: bobonazarova@qarshidu.uz
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Чоршанба, пайшанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

Кафедра мудирлигига 2023 йил 09 декабрдан тайинланган

Кафедра тарихи

Хорижий тиллар факультети Инглиз тили ва адабиёти кафедрасида 12 штат бирлигида 12 нафар профессор-ўқитувчилар: 2 та Филология фанлари фалсафа доктори, 3 та катта ўқитувчи, 4 нафар ассистент ва 3 нафар стажёр ўқитувчилар фаолият юритади. Техник ходимлар сони 1 та, кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши – 35 ёш. Кафедранинг илмий салоҳияти 17 % ни ташкил этади.

Асосий вазифалари

5111400-Хорижий тил ва адабиёт (Инглиз тили) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:-умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида Инглиз тил ва адабиёти фанидан ўрнатилган тартибда дарс бериш;-умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан ташқари муассасаларда тарбиячи бўлиб ишлаш; -таълим тизимида кабинет мудири ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;-ўқув-методик: мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш;-гуманитар фанлар йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш;-архивларда, ахборот-ресурс марказларида, нашриётларда, оммавий-ахборот муассасаларида, қўлёзма фондларида, турли тадбиркорлик субъектларида, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассасаларда ишлаш;-маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда жойлардаги маънавият ва маърифат марказларида ишлаш;-ишлаб чиқариш соҳасида компьютер технологиялари, касбий таълим педагогикаси ва технологияси, ўқитишнинг дидактик воситалари, таълимнинг электрон воситаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Ўқитиладиган фанлар

  • Таржима назарияси ва амалиёти,
  • Қиёсий типология,
  • Адабиёт назарияси.
  • Ўқиш ва ёзиш амалиёти
  • Оғзаки нутқ амалиёти
  • Амалий грамматика

Илмий ишлар

Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан 2023 йил 9 сентябрь куни кафедра катта ўқитувчиси Д. Очилова Жон Драйденнинг "Аврангзеб" фожиаси лингвопоэтикаси мавзусида диссертация ишини ҳимоя қилди. 2023 йил 21 октябр куни кафедра катта ўқитувчиси Н.Жумаева Уильям Фолкнернинг илк ижодидаги жанр хилма хиллиги мавзусида диссертация ишини ҳимоя қилди.

Кафедра илмий фаолиятида:
- 6 та ўқув қўлланма;
- 1 та монография;
- 3 та услубий қўлланма;
- ОАК тасарруфидаги халқаро журналларда 64 та ilmiy maqola;
- ОАК тасарруфидаги маҳаллий журналларда 68 та ilmiy maqola;
- Халқаро конференцияларда 4 та tezis;
- Республика миқёсида 8 ta tezis;

Тадқиқотчилар

Очилова Дилафрузнинг “XVII аср инглиз драмматургиясида шарқ мавзуси (Жон Драйденнинг “Аврангзеб” фожиаси мисолида)”, Жумаева Нилуфарнинг “Уильям Фолкнер илк ижодида жанр хилма хиллиги (“Шовқин ва ғазаб, “Авесалом Авесалом” ва “Аскар мукофоти” асарлари мисолида”, Жўраев Нурбекнинг “Инглиз ва ўзбек тилларидаги “тил” мавзувий гуруҳига кирувчи мақолларнинг семантик, лингвостатистик ва лингвомаънавий типологияси” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. 

Ҳамкорлик

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси Туркиянинг Диcле университети ҳамда Польшанинг Зиэлона Гора университетлари билан халқаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Кафедра ўқитувчилари

Аминов Фаррух Комилжон ўғли
Жумаева Нилуфар Ғуломовна 
Очилова Дилафрўз Баҳромовна 
Муратова Манзура Исламовна
Бобоназарова Диёра Алишеровна
Жўраев Нурбек Джуманазарович 
Махмудова Умида Урал қизи 
Ҳамроева Махзуна Ғайратовна 
Бегимкулова Дилобар Бахтиёр қизи 
Фармонов Нурбек Пўлатович 
Маджидова Диёра Алишер қизи 
Давурова Умида Жўрақўл қизи 
Холиқова Мухайё Алишер қизи 
Султанова Юлдуз Рустам қизи