Жаҳон тарихи кафедраси

23 февраль 2024

Омонова Сарвиноз Ориф қизи


Жаҳон тарихи кафедраси мудири,
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Телефон: +998 94-179-53-53
Электрон почта: omonovasarvinoz598@gmail.com
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Душанба, Сешанба, Чоршанба кунлари соат 09:00 дан 11:00 гача

Меҳнат фаолияти

2010-2013 йй. - Қарши шахар педагогика коллежи талабаси
2013-2014 йй. - Қарши давлат университети Ахборот технологиялари маркази техниги
2014-2018 йй. - Қарши давлат университети талабаси
2018-2020 йй. - Қарши давлат университети магистранти
2020-2020 йй. - Қарши давлат университетининг жаҳон тарихи кафедраси ўқитувчиси
2022-2022 йй. - Қарши давлат университетининг жаҳон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси
2022 й. ҳ.- в.    - Қарши давлат университетининг жаҳон тарихи кафедраси доценти вазифасини бажарувчи
2024 й  - Қарши давлат университетининг жаҳон тарихи кафедраси доценти
2024 й  - Қарши давлат университетининг жаҳон тарихи кафедраси мудири

Кафедра тарихи

1957 йилда “Умумий тарих” кафедраси номи билан, 1996 йилдан “Жаҳон тарихи”, 2004 йилнинг 29 сентябридан “Жаҳон тарихи” кафедраси ҳамда “Археология ва этнология” маркази негизида “Жаҳон тарихи ва археология” кафедраси ташкил этилган. Турли йилларда бу кафедрага проф. Г.Тўхтаметов, проф. О.Эшқувватов, проф. А.Мавлонов, доц. Х.Эгамбердиев, доц.С.Турдиев, доц. Й.Манзаров, доц. Т.Рашидова ва доц. О.Бўриевлар мудирлик қилишган. 2014 йил июнидан 2018 декабригача Ўзбекистон тарихи ва Жаҳон тарихи ва археология кафедралари Тарих кафедрасига бирлаштирилди. 2018 йилнинг декабридан кафедра иккига бўлиниб, Жаҳон тарихи кафедраси қайта ташкил этилди, унга дастлаб вақтинчалик т.ф.н. Н.Ражабова мудирлик қилди. Кафедрага 2019 йил июлдан т.ф.д., профессор Г.Мўминова мудирлик қилиб келмоқда.
Мудирлар орасидан кафедранинг равнақига жуда катта ҳисса қўшган олимлардан Г.Тўхтаметов, О.Эшқувватов, А.Мавлонов, Т.Рашидова ва О.Бўриевлар фаолият кўрсатишган. Улар Қарши давлат университети “Умумий тарих” (кейинчалик Жаҳон тарихи ва археология) кафедрасида унумли фаолият кўрсатишди. Иш жараёнида унумли меҳнат қилиб “устоз” деган улуғ номни шараф билан оқладилар. Улар ўз фаолиятлари давомида ёшларимизни етук мутахассис, комил инсон қилиб тарбиялашга улкан ҳисса қўшиш билан бирга юздан ортиқ илмий мақолалар, рисолалар ва китоблар ёзиб нашрдан чиқаришди.
2004 – 2013 йилларда Очил Бўриев кафедрага мудирлик қилди. Унинг раҳбарлиги жараёнида ҳам кафедра иш фаолияти сусайгани йўқ, аксинча янада юқорига кўтарилди. Кафедра қошида “07.00.07 – Этнология, этнография ва антропология” ихтисослиги бўйича илмий семинар фаолият кўрсатди. Унда кўплаб номзодлик ва докторлик диссертациялари муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган (жумладан хорижий тадқиқотчилар ҳам).
Доц. О.Бўриев 2013 йилнинг январь ойида Турон Фанлар академиясининг академиги, 2017 йилнинг июнидан университетнинг фаҳрий профессори бўлди.
2000 йилдан бошлаб кафедрага ёш ўқитувчилар қабул қилиниб, аспирантурада таҳсил олиб, номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди. Уларга т.ф.н., доц. Г.Тошева (1976-2012), т.ф.н. Ф.Раҳмонов, т.ф.н. Н.Ражабова ва т.ф.н. М.Усмоновларни киритиш мумкин.
Кафедрада ҳозирги вақтда 1 нафар профессор, 1 нафар фан доктори, 4 нафар доцент, 8 нафар катта ўқитувчи ва 2 нафар ассистент-ўқитувчи фаолият кўрсатади.
Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан замонавий педагогик технологиялари ва ахборот технологиялари асосида таълим технологиялари яратилган. Кафедра қошида иккита замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган маъруза заллари мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан маъруза машғулотлари мазкур маъруза залларида олиб борилади.
Кафедранинг ўқув юкламасида археологик, этнологик ва педагогик амалиётлар ҳам бўлиб, талабалар белгиланган режага мувофиқ амалиётга олиб чиқилади.
Кафедра ҳалқаро алоқаларда Қарши давлат университети ва Россия Федерациясининг Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан имзоланган мерморандумга асосан қўшма таълим дастури асосида “Россия тарихи ва хужжатшунослиги” кафедраси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳамкорлик доирасида “Россия тарихи ва хужжатшунослиги” кафедраси доцентлари Анна Дудка ва Иван Шатохинлар магистрантларга маъруза ўқишди. 
2021-2022 – ўқув йилидан бошлаб кафедра халқаро ҳамкорлик алоқалари асосида 70220301 — История (по направлениям и видам деятельности) мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури асосидаги магистратура йўлга қўйилди.
Кафедра ЎзРФА Тарих, Археология, Шарқшунослик илмий-тадқиқот институтлари, ЎзМУ, СамДУ, ТерДУ, БухДУ, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети каби олий таълим муассасалари билан доимий илмий ҳамкорлик қилиб келади. Мазкур йўналишда ЎзРФА Тарих институти профессорлари Қаҳрамон Ражабов ва Адҳамжон Ашировлар магистрантларга маъруза ўқишди.
Кафедра қошида “Ёш археологлар” тўгараги фаолият кўрсатиб, унда 40 га яқин иқтидорли талаба жалб этилган ҳамда уларга илмий тадқиқоти иши мавзулари берилган.

Асосий вазифалари

Кафедра аъзоларининг асосий вазифаси 60220300 – Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича) йўналиши бўйича талабаларга ва 70220301 – Тарих (йўналишлар ва фаолият турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистрантларга ўқув режаларида белгиланган фанлар бўйича юксак савияда дарс беришдан иборатдир. Шунингдек, улар илмий тадқиқотлар билан шуғулланадилар, тарбиявий ва маънавий маърифий ишларда фаол иштирок этадилар.
Халқаро муносабатлар йўналишига оид масалалар бўйича талабаларга юқори малакали назариётчи профессор-ўқитувчилар, жумладан, фан докторлари ва номзодлари, шунингдек, тажрибали амалиётчилар дарс берадилар. Улар республикадаги илмий марказлар ҳамда ўқув муассасаларида ўз малакасини мунтазам ошириб борадилар. Ўқув жараёнида таълимнинг анъанавий услублари билан бир қаторда, ривожланган информасион технологияларга асосланган инновасион ёндашувлар, жумладан, интернет тизими орқали масофавий ўқитишнинг индивидуал ва жамоавий шаклларидан фойдаланадилар.

Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат: 60220300 – Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича)
1. Махсус тарих фанлар
2. Рақамли тарих
3. Тарихий антропология
4. Археология ва этнология
5. Жаҳон тарихи
6. Фан ва техника тарихи
7. Халқаро ҳамкорлик ва дипломатия тарихи
8. Жаҳон цивилизациялари тарихи
9. Тарих ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари
10. Нумизматика
11. Хорижий мамлакатларнинг замонавий тарихи
Магистратура: 70220301 – Тарих (йўналишлар ва фаолият турлари бўйича)
1. Тарихий реконструкция масалалари
2. Полеоэкология ва цивилизация динамикаси
3. Қадимги Шарқ тарихи манбалари ва тарихшунослиги
4. Жаҳон этнологиясининг долзарб масалалари
5. ХХ асрда Евроосиёда сиёсий жараёнлар: тарихи ва замонавий тенденциялар
6. XVIII-XIX асрда Россиянинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиши          

Илмий ишлар

Кафедранинг илмий йўналиши республикамизнинг, хусусан, Жанубий вилоятлар, Қашқадарё вилоятининг этнологияси, ижтимоий-иқтисодий ва маданий тарихини ўрганиш. 
Мазкур йўналишларда 2022-2023 ўқув йилида 2 та дарслик, 4 та ўқув қўлланма, 4 та монография, махаллий ва хорижий журналларда 60 га яқин мақолалар нашр этилди. 
Кафедрада жорий йилда 12 та битирув малакавий иши, 21 та магистрлик диссертацияси муваффақиятли ҳимоя қилинди.  

Тадқиқотчилар

Ф.Раҳмонов "Жанубий Ўзбекистон ўзбеклари анъанавий деҳқончилигининг этноҳудудий хусусиятлари (ХИХ аср охири – ХХ аср)" мавзусида, А.Пардаев "Қашқадарё воҳаси аҳолисининг кундалик ҳаёти ва ижтимоий турмуш шароити (1985-2021-йиллар)" мавзусида, Н.Ражабова “ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Қашқадарё воҳасининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти” мавзусида, Ж.Бердиев "ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Қашқадарё воҳаси аҳолисининг таркиби ва этнотопономик тарихи" (ёзма манбалар ва топономик материаллар асосида) мавзусида, Ф.Эгамбердиев "Кеш воҳаси илк ўрта асрлар даври қишлоқлари маданияти" мавзусида, Б.Тошпўлатов "Ўзбекистонда тиббий таълимнинг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши (1917-2021 йй.) мавзусида, О.Очилова "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш сохасини ривожлантиришда халқ табобатининг ўрни (1945-2021 йй.)" мавзусида, Н.Тоштемирова "Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш иши тарихи (1991-2019 йй.)" мавзусида, С.Омонова "Ўзбекистонда хотин-қизлар спортини йўлга қўйиш ва ривожлантириш иши тарихи" (1991-2021 йй)" мавзусида илмий тадқиқот ишлари олиб боришмоқда.

Ҳамкорлик

Кафедра ЎзРФА Тарих, Археология, Шарқшунослик илмий-тадқиқот институтлари, ЎзМУ, СамДУ, ТерДУ, БухДУ, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети каби олий таълим муассасалари билан доимий илмий ҳамкорлик қилиб келади. Мазкур йўналишда ЎзРФА Тарих институти профессорлари Қаҳрамон Ражабов ва Адҳамжон Ашировлар магистрантларга маъруза ўқишди.
Қарши давлат университети ва Россия Федерациясининг Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан имзоланган мерморандумга асосан қўшма таълим дастури асосида “Россия тарихи ва хужжатшунослиги” кафедраси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳамкорлик доирасида “Россия тарихи ва хужжатшунослиги” кафедраси доцентлари Анна Дудка ва Иван Шатохинлар магистрантларга маъруза ўқишди. 
2021-2022 – ўқув йилидан бошлаб кафедра халқаро ҳамкорлик алоқалари асосида 70220301 — Тарих (йўналишлар ва фаолият турлари) мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури асосидаги магистратура йўлга қўйилди.

Кафедра ўқитувчилари

  • Мўминова Гавҳар-тарих фанлари доктори, профессор
  • Очил Бўриев - тарих фанлари номзоди, профессор
  • Раҳмонов Фахриддин –тарих фанлари доктори, доцент.
  • Ражабова Нилуфар, тарих фанлари номзоди, доцент
  • Усмонов Муртоз-тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
  • Пардаев Асрор - тарих фанлари номзоди, доцент.
  • Бердиев Жамшид - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)
  • Дўстов Абдували- доцент в.б. 
  • Равшанова Гулора- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)
  • Тошпўлатов Бекзод - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)
  • Эгамбердиев Фахриддин- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)
  • Тўхтамишева Фотима- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)
  • Омонова Сарвиноз- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)
  • Тоштемирова Нигора- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)
  • Очилова Ойдиной - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)
  • Панжиев Адҳам – ассистент ўқитувчи.