Халқаро ҳамкорликлар бўлими

28 август 2023

Дилсуз Мусаева 

Халқаро ҳамкорлик  бўлими бошлиғи
Телефон: +998 97 585 42 48
Электрон почта: dilsuz.musayeva@gmail.com
erasmusoffice.karsu@mail.ru
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Душанба-шанба кунлари соат 09:00 дан 14:00 гача

Меҳнат фаолияти

 

Бўлим тарихи

Қарши давлат университети 70 дан ортиқ хорижий ОТМлар билан меморандум ва ҳамкорлик шартномалари имзолаган ва самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Халқаро ҳамкорликка асосан, университет профессор-ўқитувчиларини хорижий ОТМларга қисқа муддатли стажировкаларга юбориш, хорижий профессор-ўқитувчиларни ўқув машғулотларига жалб қилиш, ҳамкорликда илмий конфренциялар ўтказиш ва илмий мақолалар чоп этиш йўналишларида йўлга қўйилган. Хорижий фуқароларга таълим хизмати экспорти- Ҳозирда университетда 17 нафар хорижий фуқаролар таълим олмоқда.Бундан ташқари хорижий ҳамкор университетлар билан биргаликда 6 та бакалавриат таьлим йўналишлари ва 4 та магистратура мутахасисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилган бўлиб, уларда жами 259 нафар бакалавр ва магистрлар таҳсил олмоқда. Бундан ташқари университет Ўзбекистондаги Жанубий Корея элчихонасининг KOICA ташкилоти, Франция ва АҚШ элчихоналари билан ҳам хамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Қарши давлат университети 2020 йилдан буён АҚШ Давлат департаментининг кам таъминланган, кўп болали ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун "English Access Microscholarship Program" халқаро лойиҳасида иштирок этмоқда. 2022 йилнинг 1 ноябръ кунидан ушбу лойиҳанинг янги 01.11.2022 – 01.12.2024 йиллар учун мулжалланган босқичи старт олди. Шунингдек 2022 йилнинг 5 сентябръ кунидан AҚШ Давлат департаментининг талаба ва ўқитувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини янада мустаҳкамлаш учун "Reinforcing English Language Competence in Karshi State University" халқаро лойиҳаси старт олди. Қарши давлат университетети Республика миқёсидаги рейтингда 92 ОТМ орасида 30 ўринда қайд этилди. Бундан ташқари Қарши давлат университети  THE World University Rankings – 2023 халқаро рейтингига кириш учун “репортер” мақомига эга бўлди. 2022 йил йил якунлари бўйича UI GreenMetric World University Ranking халқаро рейтинг агентлиги натижаларига кўра дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан қатнашган ОТМлар ичида Қарши давлат университети 2710 балл билан 978 ўринда қайд этилди.

Асосий вазифалари

Кадрлар тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва диверсификация қилиш, шу жумладан хорижий олий таълим муассасалари  билан ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш,  халқаро (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингига киритиш ва ўрин олиш;                                                                          

Қарши давлат университети профессор-ўқитувчиларининг хорижий ҳамкор университетлар билан академик мобилллигини ривожлантириш;                                                                        

Таълим ва илмий фаолиятни комплекс жиҳатдан  халқаролаштириш,  замонавий таълим технологияларини жорий этиш, билим, тажриба ва жаҳон андозалари даражасидаги малакаларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш  орқали Қарши давлат университетининг рақобатбардошлигини кучайтириш;                                                                                    

Қарши давлат университетига хорижий фуқароларни жалб этиш орқали таълим хизмат экспортини ривожлантириш;                                                                          

 Хорижий ҳамкор ОТМлар билан халқаро лойиҳалар орқали университетга хорижий инвестицияларни жалб этиш;                                                                                                  

Хорижий ҳамкорлар ОТМлар билан халқаро таълим дастурлари янги  йўналишларини ташкил этиш;

Халқаро ҳамкорлик бўлими ходимлари