Ходимлар бўлими

21 июнь 2023

Хўжақулов Акбар Эшқуватович


Ходимлар бўлими бошлиғи,
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент
Телефон: +998 93 696-21-28
Электрон почта: xojaqulov82@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар куни соат 09:00 дан 16:00 гача

Меҳнат фаолияти

2002-2009 йй. - Қарши давлат университети ходимлар бўлими назоратчиси
2009-2011 йй. - Қарши давлат университети магистранти
2011-2017 йй. - Қарши давлат университети   ходимлар бўлими катта назоратчиси ўриндошлик асосида мактабгача  ва бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси
2017-2019 йй. - Қарши давлат университети ходимлар бўлими муҳандиси ўриндошлик асосида мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси
2019-2021 йй. - Қарши давлат университети ходимлар бўлими муҳандиси ўриндошлик асосида мактабгача таълим кафедраси ўқитувчиси
2021- й. - ҳ.в.  - Қарши давлат университетининг   ходимлар бўлими бошлиғи ўриндошлик асосида мактабгача таълим кафедраси доценти

Бўлим тарихи

“Ходимлар бўлими” 1956 йилда Қарши давлат педагогика институтида “Кадрлар бўлими” номи билан ташкил топган. 2021-йил 11-мартдан бошлаб ҳозирги кунга қадар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент А.Хўжақулов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Бўлим аъзолари:

  • Хўжақулов Акбар Эшқуватович
    Бўлим бошлиғи п.ф.ф.д., PhD, доцент
  • Тоғаева Наргиза Исмаиловна
    Катта инспектор
  • Бойқулов Жамшид Исмоилович
    Катта инспектор
  • Раимбердиев Асқаржон Асрорович
    Инспектор
  • Назарова Ойдин Мухаммадиевна
    Инспектор
  • Тоғаева Муқаддам Рахматулла қизи
    Инспектор

Асосий вазифалари

  • Бўлимнинг фаолияти ва ходимларининг меҳнатини ташкил қилиш;
  • Бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар  вазирликларининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, модемограмма ва телефонограммаларини ижросини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
  • Университетнинг ректор номенклатурасига кирувчи барча ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишни расмийлаштириш, шунингдек юқори органлар номенклатурасига кирувчи лавозимга тасдиқдан ўтиш учун ходимлар ҳужжатини тайёрлаш;
  • Кафедра ва университетнинг бошқа бўлимлари бўйича штатлардан тўғри фойдаланишни назорат қилишни ва жойлашни амалга ошириш;
  • Ходимларга асосий меҳнат қонунларини тушунтириш;
  • Университетнинг барча бўлимларида ички тартиб ва меҳнат интизомига риоя қилишни назорат қилиш;
  • Ҳужжатлаштиришга киритилган ариза, билдиришномаларни ишлаб чиқиш ҳамда кейинги расмийлаштиришда аниқлик киритиш; 
  • Профессор-ўқитувчилар ва бошқарув аппарати, маъмурият ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг  табелларини текшириб бориш ва ҳақиқатда ишламаган ходимларга иш вақти қўйилиши ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриш;
  • Меҳнат дафтарчалар, шахсий гувоҳнома бланкаларини ҳисобга олиш ва топшириш, ректорга имзо учун тақдим этиладиган буйруқ лойиҳаларини текшириш ва назорат қилиш;
  • Профессор-ўқитувчилар ва маъмурий хўжалик бўлими ходимларини ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва жойлаштириш бўйича комиссиялар таркибида қатнашиш;
  • Профессор-ўқитувчиларга тегишли бўлган ҳужжатларни тасдиқдан ўтказиш, расмийлаштириш, университет барча ходимларига белгиланган тартибда тасдиқланган таътил жадвали асосида таътилларини берилишини назорат қилиш, захира кадрлар билан ишлаш, йиллик, ойлик ҳисоботларни тайёрлашни таъминлаш ва белгиланган муддатларда тақдим этилишини амалга ошириш;
  • Ҳодимлар бўлими фаолияти бўйича белгиланган тартибда меҳнат органларига ва юқори ташкилотларга ҳисоботлар тайёрлаш ва тақдим этишни таъминлаш;
  • Бўш лавозимларга иқтидорли ёш магистр даражасига эга бўлган мутахассисларни танлаш, кадрлар захирасига киритиш ва иш билан таъминлаш бўйича ректорга таклифлар киритиш. 
  • Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
  • Университет ички тартиб қоидалари, одоб-аҳлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлашга оид қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва вазирликларнинг буйруқлари, топшириқлари, маҳаллий ҳокимят органларининг қарорларини ҳамда Низом, йўриқномалар ва меёрий ҳужжатларни, университет ички тартиб-қоидаларини  амал қилиши ҳамда Олий таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга ва намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, бўлим вазифаларидан келиб чиқиб стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш.