Университет янгиликлари

Ота-оналар билан мулоқотлар давом этмоқда

26 May, 2022

Жорий йилнинг 25-26 май кунлари Тарих факультетида “Таълим-тарбия самарадорлигини янада оширишда узвий ҳамкорлик” мавзусида ота-оналар билан учрашув ўтказилди. Мулоқотларда сўз олганлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни қўллаб-қувватлаш, кийиниш ва муомала маданияти, дарсларда иштирок, ижарада ва университет ётоқхоналарида яшайдиган талабалар билан узвий ишлаш тизими ҳамда  ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга оид тарғибот тадбирлари хусусида сўз борди.

Йиғилишлар якунида иқтидорли талабаларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди. Тадбирларда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Э.Ибрагимов, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, профилактика инспектори М.Жаббаров, факультет декани М.Усмонов ҳамда ота-оналардан фикр-мулоҳазалар эшитилди.