Оммавий тадбирлар

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан институт ва филиаллар ташкил этилди

7 Апрель, 2021

Андижон давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Андижон давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

Халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари, технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 йилидан бошланади.

Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш йўлга қўйилади.

Шунингдек, Институт таклифи асосида  ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Андижон вилоятидаги етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

2021/2022 ўқув йилидан Андижон давлат университетида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

Халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари, технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 йилидан бошланади.

Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш йўлга қўйилади.

Шунингдек, Институт таклифи асосида  ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Бухоро вилоятидаги етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

Шунингдек, 2021 йил 1 декабрга қадар Мактабгача таълим инновацион кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича барча ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади;

Университетнинг “Мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёни ва амалиёти Бухоро вилоятидаги Мактабгача таълим инновацион кластерида ташкил этилади.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.

Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилиш кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланади.

Филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.

Шунингдек, Филиал учун 300 ўринли ўқув биноси, 2 та концерт зали (1 та 200 ўринли, 1 та 100 ўринли), 200 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони қуриш 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилади.

Бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгунга қадар Филиал фаолияти Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби базасида ташкил этилади.