ҚАШҚАДАРЁ ЮКСАК МАРРАЛАР АРАФАСИДА
			<description>Маълумки, давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифи ҳамиша катта аҳамиятга молик воқеа бўлади. Чунки бундай ташрифлар давлат бошқаруви ва жамият ҳаёти ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, ҳудудларнинг мавжуд салоҳиятини янада кенгроқ рўёбга чиқаришга, аҳолининг оғриқли муаммоларини тезкор ҳал этишга, пировардида эса мамлакат тараққиётини жадаллаштиришга йўналтирилган ислоҳотларнинг натижадорлигини оширишга хизмат қилувчи муҳим бошқарув механизми ҳисобланади. Шунинг билан бир қаторда мамлакатимиз етакчиси вилоятларга ташрифи давомида айниқса аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилишга, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглашга катта эътибор беради - бу эса давлатнинг бугунги сиёсатида инсон ва аҳоли эҳтиёж ҳамда манфаатларига устуворлик берилаётганидан, давлат органларининг бу борадаги масъулиятини оширишга интилинаётганидан далолат беради.Лекин давлат раҳбарининг Қашқадарё вилоятига бу галдаги ташрифи айрича мазмун ва моҳиятга эга бўлди. Зеро, ташриф давомида воҳанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш билан боғлиқ мисли кўрилмаган истиқболли режалар ва ташаббуслар илгари сурилди. Умуман олганда, Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига бу галги ташрифи мазмуни “Билимга – рағбат, меҳнатга – имконият, ташаббусга – мадад” деган шиорда мужассам бўлди. Билимга - рағбатМамлакат Президенти илгари сурган ушбу ҳаётий тамойил замирида инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш, йигит ва қизларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ғояси мужассам бўлди. Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида таълим, касбий тайёргарлик, ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашига оид масалаларга алоҳида эътибор қаратгани мазкур ёндашувнинг амалий ифодасига айланди.Бугунги кунда билим ва касб-ҳунар нафақат шахсий камолот, балки иқтисодий тараққиёт, ижтимоий барқарорлик ва турмуш фаровонлигининг ҳам муҳим омили эканлиги сир эмас. Худди шунинг учун давлат сиёсатида ёшларга сифатли таълим бериш, уларнинг замонавий технологияларни ўзлаштириш борасидаги интилишларини рағбатлантириш, ёшлар ўзлаштирган назарий билимларни амалий кўникмалар билан уйғунлаштириш чораларига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Давлат раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида илғор касбий таълим тажрибаси билан танишуви бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг аҳамиятини яна бир бор кўрсатиб берди. Хусусан, давлат раҳбари Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникуми ва унинг негизида ташкил этилган “Касблар шаҳарчаси” фаолияти билан танишаркан, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг билим ва малакасини ошириш, замонавий меҳнат бозори талабларига мос мутахассислар тайёрлаш масалаларига эътибор қаратди. Бугунги кунда қиймати 42 миллиард сўм бўлган мазкур техникумда 10 та йўналиш бўйича 417 нафар ёш таҳсил олаётгани, ўқув жараёнига Германия, Швейцария, Буюк Британия, Хитой ва Жанубий Кореянинг илғор тажрибалари татбиқ этилаётгани касбий таълимни халқаро тажриба асосида ташкил этишга бўлган интилишлар интенсив тус олаётганини кўрсатиб турибди. Эътиборли жиҳати шундаки, техникумда ёшларга назарий билимлар бериш билан чекланмасдан, уларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга ҳам устувор аҳамият берилмоқда. Масканда ахборот технологиялари, “яшил” энергетика, робототехника, дронларни бошқариш, электромобилларга хизмат кўрсатиш каби замонавий йўналишлар билан бир қаторда тикувчилик, ошпазлик, агрономия ва бошқа касбларни ўрганиш учун ҳам имкониятлар яратилган. Бундай ёндашув ёшларнинг қизиқиш ва қобилиятларини эрта аниқлаш, уларни муносиб касбга йўналтириш ҳамда келгусида мустақил даромад топиши учун замин яратмоқда.Билимга рағбат беришнинг яна бир муҳим йўналиши иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлди. Мамлакат Президенти вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда Қарши шаҳридаги Президент мактабининг “Cambridge” имтиҳонларида республика бўйича юқори натижа қайд қилганини, Абдулла Орипов номидаги ижод мактабининг «Заковат» турнирида ғолиб бўлганини эътироф этди. Косонлик ўқувчи  Муроджон Халимовнинг SAT имтиҳонида максимал 1600 балл тўплаганини алоҳида қайд қилиб ўтди. Давлат раҳбари шу муносабат билан келгуси йилдан ҳар бир туманда биттадан мактабда аниқ фанларни чет тилида ўқитишни йўлга қўйиш, барча туманларда робототехника тўгаракларини ташкил этиш вазифаларини белгилаб берди. Президентимиз қашқадарёлик 500 нафар ёшни немис тилига ўқитиб, Германияда ҳақ тўланадиган амалиётга юбориш ташаббусини ҳам илгари сурди.Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Қарши давлат университетида бўлиб, олийгоҳда таълим олиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш учун яратилган шароитлар билан танишди. Ташриф давомида университетнинг таълим салоҳияти, халқаро ҳамкорлиги, замонавий илмий инфратузилмаси ва талабалар учун яратилган қулайликларга эътибор қаратилди. Айни пайтда Қарши давлат университетида бакалавриат ва магистратура босқичларида 14 мингдан ортиқ талабага 579 нафар профессор-ўқитувчи таҳсил бермоқда. Университетда инглиз филологияси, математика, амалий математика ва физика таълим йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтказилган. Россия ва Беларусь олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 14 та қўшма таълим дастури йўлга қўйилган. Кейинги йилларда муассасадаги Тиллар факультетида минг ўринли замонавий медиа студия, шунингдек, хитой, немис, француз, инглиз ва рус тилларини ўрганиш марказлари ташкил этилди. Халқаро дастурлар доирасида синхрон таржимонлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Олийгоҳда илмий тадқиқотларни ривожлантиришга қаратилган муҳим қадамлардан бири еттита лабораторияни бирлаштирган Халқаро лабораториялар марказининг ташкил этилгани бўлди. Айни пайтда марказда сунъий интеллект, машинали ўқитиш ва робототехника йўналишларида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Университетда учта янги талабалар турар жойи қурилиб, 1300 дан ортиқ қўшимча ўрин яратилди ва талабаларнинг турар жойига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланди. Шунингдек, олийгоҳ ҳудудида 240 ўринли болалар боғчаси, кутубхона, ошхоналар, ёшлар маркази ва анжуманлар саройи фаолият юритмоқда. Университет қошида “Лочин” футбол жамоаси ташкил этилиб, унинг машғулотлари учун замонавий спорт майдони қурилган. Давлат раҳбари университетдаги шароитлар билан танишаркан, уларни замонавийлаштиришга доир қимматли ғоя ва таклифларни илгар сурди.Хуллас, мамлакат Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида касбий таълимни такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, замонавий фан ва технологияларни ўрганиш учун янги имкониятлар яратиш бўйича белгилаб берган вазифалари “Билимга – рағбат” тамойилининг амалий аҳамиятини очиб берди. Меҳнатга – имкониятУшбу ҳаётий тамойил замирида воҳа аҳлининг ҳалол меҳнат орқали фаровон ҳаётга эришишга бўлган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ғояси мужассам бўлди. Маълумки, меҳнат инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, моддий фаровонликка эришиши ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшишининг энг муҳим шартларидан бири саналади. Шу маънода тавсифлаганда, Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида илгари сурилган “Меҳнатга – имконият” тамойили чуқур ижтимоий-иқтисодий мазмунга эга. Унинг моҳияти шундаки, тараққиётга юз тутмоқ бўлган ҳар бир юртда ҳар бир инсоннинг ҳалол меҳнат қилиши, иқтидорини намоён этиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун зарурий шарт-шароитлар яратилмоғи лозим. Бунинг учун иш ўринлари сонини кўпайтириш билан чекланмасдан, аҳолининг меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш, меҳнат натижаларини муносиб қадрлаш ҳам тақозо этилади.
Бу борада давлат раҳбарининг саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Жумладан, мамлакат Президенти Қарши шаҳридаги “Sulton Tex Group” тўқимачилик кластери фабрикаси фаолияти билан яқиндан танишди. Фабрикада 54 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилиб, йилига 20 минг тонна мато ишлаб чиқариш ва бўяш қувватлари ишга туширилган, 840 та иш ўрни яратилган. Корхонада сувнинг 95 фоиздан ортиғини тозалаб қайта ишлатиш имконини берувчи тизим жорий этилгани иқтисодий самарадорликни экологик масъулият билан уйғунлаштириш мумкинлигини кўрсатиб турибди.Қашқадарё меҳнат ва тадбиркорлик салоҳиятидан оқилона фойдаланишда қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин тутади. Вилоятнинг иқлим шароити, ер ва сув ресурслари, деҳқончилик ҳамда чорвачилик анъаналари янги даромад манбаларини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратади. Давлат раҳбари ўз маърўзасида вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўзи қўшимча равишда 200 минг кишини даромадли қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Бунинг учун яйловлардан самарали фойдаланиш, чорвачилик комплексларини ташкил этиш, янги ер майдонларини ўзлаштириш ва сувни тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш кераклигини уқдирди.Мамлакат Президенти меҳнат билан машғул кишиларга кенг имкониятлар яратиш учун маҳаллаларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Бу борада Қамаши туманидаги Чим маҳалласи тажрибаси алоҳида эътиборга лойиқ. Маҳаллада ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, аҳолини иш билан таъминлаш эвазига камбағалликни бартараф этиш борасида кўзга кўринарли натижаларга эришилган. Давлат раҳбари ушбу тажриба асосида келгуси йилги Мустақиллик байрамига қадар ҳар бир туманда иккитадан замонавий маҳалла марказини ташкил этишни таклиф қилди.Президент ғоя ва мулоҳазалари аҳоли бандлигини таъминлашда туризм салоҳияти алоҳида ўрин тутишини кўрсатиб берди. Вилоятга йил бошидан буён 2,5 миллиондан ортиқ сайёҳ келгани, шу жумладан Ғелон қишлоғига ташриф буюрганлар сони 500 минг кишига етгани мазкур соҳанинг иқтисодий имкониятларини ёрқин намоён этиб турибди. Давлат раҳбари Ғелонда тоғ-чанғи курортининг ривожлантирилиши, тоғ қишлоқларида этнотуризмнинг ташкил этилиши, Шаҳрисабз туманида рафтинг ва спорт туризмининг йўлга қўйилиши маҳаллий аҳоли учун хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик, умумий овқатланиш ва меҳмонхона бизнеси соҳаларида янги иш ўринларини яратиши мумкинлигини таъкидлади.Хуллас, мамлакат Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, туризм имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллаларда бандликни таъминлаш бўйича белгилаб берган вазифалари “Меҳнатга – имконият” тамойилининг амалий аҳамиятини очиб берди. Ташаббусга – мададУшбу ҳаётий тамойил замирида фуқароларнинг ташаббусларини амалий натижага айлантириш ғояси мужассам бўлди. Жамият тараққиётини таъминлашда ташаббускорликнинг аҳамияти беқиёслигини исботлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Зеро, ҳар қандай ислоҳот муваффақияти жамият аъзоларининг янгиликка интила олиши, ўз ғояларини амалий натижага айлантириши билан белгиланади. Шу нуқтаи назардан ёндашганда, Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида илгари сурган “Ташаббусга – мадад” тамойили алоҳида ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Унинг замирида фуқаролар ижодий ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, истиқболли ғояларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий имкониятлардан самарали фойдаланиш ғояси мужассам.Ушбу тамойилни ҳаётга татбиқ этиш учун Қашқадарё вилоятида етарли иқтисодий ва ижтимоий салоҳият мавжуд. Вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, туризм ва ҳунармандчилик соҳаларида янги ғояларни амалга ошириш, маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш ва аҳоли бандлигини кенгайтириш имкониятлари катта. Бироқ, давлат раҳбарининг мулоҳазаларидан кўринадики, бу имкониятларни рўёбга чиқариш учун ташаббускор фуқароларни аниқлаш, уларнинг лойиҳаларини пухта баҳолаш, уларни зарурий ресурслар билан таъминлаш, ташаббусларнинг натижадорлигини мунтазам кузатиб бориш талаб этилади.Ташриф чоғида вилоятнинг иқтисодий тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида олтита саноат кластерини ташкил этиш ва “Қашқадарё” эркин иқтисодий зонаси филиалларини очиш, уларнинг инфратузилмасини такомллаштириш ишларига 250 миллиард сўмлик маблағ йўналтириш белгиланди. Шунингдек, уч йиллик дастур доирасида тадбиркорларнинг турли ташаббусларини ўзида мужассм қилган 20 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш, 50 мингта иш ўрнини қамраб олиш вазифаси қўйилди. Бу ташаббуслар маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, маҳсулотнинг қўшилган қийматини ошириш, ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш ва тадбиркорларнинг янги бозорларга чиқишини рағбатлантиришга қаратилгани билан қадрлидир. Улар кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолиятини кенгайтириш, янги касбларга бўлган талабни шакллантириш имконини ҳам беради.Ҳар қандай ижтимоий аҳамиятга молик илғор ташаббус молиявий ва ташкилий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватланганидагина рўёбга чиқади. Шуни назарда тутган ҳолда давлат раҳбари тадбиркорларнинг аҳамиятли ташаббуслари учун кредитлар ажратишда уларнинг пул оқими ва аниқ буюртмаларини ҳисобга олиш, ортиқча ҳужжатбозликни қисқартириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.Шунингдек, давлат раҳбари ҳудудларни режали ривожлантириш, аҳоли учун замонавий яшаш муҳитини яратиш ва экологик барқарорликни таъминлаш ташаббусларига ҳам эътиборни қаратди. Қарши шаҳри, Кўкдала ва Қарши тумани чегарасида 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳрини барпо этиш, янги ҳудудларни “яшил” ва “ақлли” шаҳар тамойиллари асосида ривожлантириш режалари шулар жумласидандир. Маҳаллаларда яшил ҳудудларни кўпайтириш, кўчат экиш ва ҳар йили Наврўз арафасида “Энг яшил маҳалла” танловини ўтказиш ташаббуслари эса аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳамда жамоавий масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади. Бу ташаббусларнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, улар фуқароларни ислоҳотларнинг фақат кузатувчисига эмас, балки бевосита иштирокчисига айлантиради.Хуллас, мамлакат Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида виоятдаги мавжуд салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, фуқароларнинг аҳамиятли ғояларини амалий лойиҳаларга айлантириш бўйича белгилаб берган вазифалари “Ташаббусга – мадад” тамойилининг амалий аҳамиятини очиб берди.Хулоса ўрнидаПрезидентнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи нафақат келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш имконини берди, балки аҳолини руҳлантирувчи, унинг кайфиятини кўтарувчи, келажакка ишончини оширувчи омил бўлиб хизмат қилди. Ташриф давомида воҳа иқтисодий имкониятларини аҳоли эҳтиёжлари билан уйғунлаштиришга урғу берилди. Бундай ёндашув одамларда ўз муаммолари эътибордан четда қолмаётгани, уларнинг турмушини фаровонлаштириш масаласи устувор вазифа сифатида қаралаётгани ҳақида тасаввурни юзага келтирди. Айни пайтда воҳа аҳли кайфияти ва келажакка ишончининг мустаҳкамланиши ташрифнинг ўзи билангина эмас, балки унинг мобайнида белгиланган вазифаларнинг қадр-қиммати ва кўлами билан ҳам боғлиқ бўлди.Ташриф чоғида давлат раҳбари вилоят аҳолиси, тадбиркорлар, ёшлар ва таълим муассасалари вакилларининг умидлари, ташаббусларига алоҳида эътибор берди. Бу эса кишиларни ўз ғояларини амалга ошириш сари, воҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиш сари руҳлантирди. Айниқса иқтидорли ёшлар ютуқларининг эътироф этилиши, уларнинг билим олиши ва касбий ривожланиши учун янги имкониятларнинг тақдим этилиши воҳа йигит ва қизларининг қаддини кўтарди, келажакка ишончини юксалтирди.Санжар ЧориевҚарши давлат университети профессори</description>
ҚАШҚАДАРЁ ЮКСАК МАРРАЛАР АРАФАСИДА
ТАЪЛИМ КАМПУСИ — ЗАМОНАВИЙ УНИВЕРСИТЕТ: ДАВЛАТ ЭЪТИБОРИ, РАҲБАР МАСЪУЛИЯТИ ВА ЖАМОА БУНЁДКОРЛИГИ УЙҒУНЛИГИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев
Бугунги глобаллашув ва жадал технологик тараққиёт даврида олий таълим муассасаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва масъулияти тобора ортиб бормоқда. Замонавий университет фақат талабаларга назарий билим берадиган ёки мутахассислар тайёрлайдиган муассаса эмас. У илмий тафаккурни ривожлантирадиган, янги ғояларни юзага чиқарадиган, интеллектуал салоҳиятни шакллантирадиган, миллий қадриятлар ва умуминсоний тамойилларни уйғунлаштирадиган муҳим ижтимоий-маърифий марказдир.
Шу нуқтаи назардан қараганда, таълим кампуси тушунчаси алоҳида мазмун ва аҳамият касб этади. Чунки кампус деганда фақат ўқув бинолари, маъруза заллари, лабораториялар ва талабалар турар жойларининг бир ҳудудда жойлашганини эмас, балки таълим олиш, илмий изланиш, мустақил фикрлаш, ижод қилиш ва шахс сифатида камол топиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган яхлит муҳитни тушуниш лозим.
Қарши давлат университети мисолида таълим кампусининг аҳамиятини баҳолар эканмиз, аввало, Қашқадарё вилоятининг илмий-маърифий салоҳиятини юксалтириш, ёшларнинг сифатли олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ҳудуднинг интеллектуал тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш каби муҳим вазифаларни назарда тутишимиз керак.
Замонавий таълим тизимида кампусга бўлган ёндашув анъанавий ўқитиш усулларидан анча фарқ қилади. Анъанавий ёндашувда асосий эътибор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўқув дастурларини бажаришга қаратилган бўлса, кампус моделида таълим жараёни талабанинг бутун ҳаёти билан узвий боғлиқ ҳолда ташкил этилади.
Бундай муҳитда аудиториядаги маъруза, кутубхонадаги мустақил мутолаа, лабораториядаги тажриба, илмий тўгаракдаги муҳокама, спорт майдонидаги машғулот ва маданий тадбирлардаги иштирок бир-бирини тўлдирувчи яхлит жараёнга айланади.
Таълим кампусининг самарадорлиги, энг аввало, унда яратилган имкониятларнинг талабалар эҳтиёжларига қай даражада мослиги билан белгиланади. Бунда қуйидаги йўналишлар муҳим аҳамиятга эга:
Қарши давлат университетининг таълим ва илмий фаолиятини ривожлантириш масаласига Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти билан боғлиқ ҳолда қараш мақсадга мувофиқдир. Чунки ҳудуднинг барқарор ривожланиши, аввало, малакали кадрлар, илмий асосланган бошқарув, замонавий технологиялар ва юксак билимга эга инсонлар мавжудлигига боғлиқ.
Университет кампусини ривожлантириш шу эҳтиёжларга жавоб берадиган муҳим йўналишлардан бири бўлиши мумкин. Бунда таълим жараёнини меҳнат бозори талаблари билан мувофиқлаштириш, иш берувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва талабаларнинг касбий салоҳиятини эрта босқичдан ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Масалан, иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик, педагогика, табиий ва аниқ фанлар, ахборот технологиялари ҳамда бошқа соҳалар бўйича таълим олаётган талабаларнинг ўз йўналишига мос амалий машғулотлар, илмий лойиҳалар ва касбий ҳамкорлик дастурларида иштирок этиши уларнинг назарий билимларини мустаҳкамлайди.
Бунда университет, давлат ташкилотлари, корхона ва муассасалар, илмий марказлар ҳамда нодавлат сектор ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Чунки замонавий мутахассис фақат ўз соҳасини билиши билан чекланиб қолмаслиги, балки жамоада ишлаш, муаммоларни таҳлил қилиш, мустақил қарор қабул қилиш ва янги шароитларга мослашиш қобилиятига ҳам эга бўлиши керак.
Қарши давлат университетида таълим кампусини ривожлантиришга доир ҳар қандай ташаббуснинг асосий мақсади ҳам талабаларда ана шу сифатларни шакллантиришга қаратилган.
Университетнинг ҳақиқий салоҳиятини фақат бинолар, аудиториялар ёки талабалар сони билан ўлчаб бўлмайди. Унинг илмий салоҳияти профессор-ўқитувчиларнинг тадқиқотлари, яратилган илмий ишланмалар, халқаро ҳамкорлик, интеллектуал маҳсулотлар ва жамият муаммоларига таклиф этилаётган амалий ечимларда намоён бўлади.
Шу сабабли таълим кампусида илм-фанни ривожлантириш учун қулай ва рағбатлантирувчи муҳит яратиш устувор вазифалардан биридир.
Бундай муҳитда профессор-ўқитувчи фақат дарс берувчи эмас, балки янги билимлар яратувчи, ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватловчи ва илм-фаннинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини намоён этувчи шахс сифатида қадрланади. Талаба эса тайёр маълумотларни ўзлаштирувчи эмас, балки савол қўядиган, далилларни таҳлил қиладиган, мустақил хулоса чиқарадиган ва илмий изланишга интиладиган фаол иштирокчига айланади.
Ана шу мақсадда университетда илмий семинарлар, фан тўгараклари, ёш олимлар форумлари, стартап лойиҳалари, инновацион ғоялар танловлари ва илмий натижалар тақдимотлари тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда.
Айниқса, бакалавриат босқичиданоқ талабаларни илмий изланишларга жалб қилиш, уларнинг курс ишлари ва битирув малакавий ишларини реал ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва технологик муаммолар билан боғлаш келгусида юқори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилмоқда.
Илм-фанга таянган университетгина ҳудуднинг интеллектуал тараққиётига барқарор ҳисса қўша олади.
XXI асрда рақамли технологиялар таълим мазмуни ва шаклларини тубдан ўзгартирмоқда. Электрон кутубхоналар, виртуал лабораториялар, рақамли таълим платформалари, масофавий мулоқот воситалари ва сунъий интеллект технологиялари таълим олиш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Шу боис замонавий таълим кампуси рақамли инфратузилма билан ҳам узвий боғлиқ бўлиши керак.
Қарши давлат университетида рақамли таълим муҳитини ривожлантириш истиқболларини белгилашда электрон ўқув материалларини такомиллаштириш, талабаларнинг мустақил таълимини қўллаб-қувватлаш, профессор-ўқитувчиларнинг рақамли компетенцияларини ошириш ва таълим натижаларини холис баҳолашга хизмат қилувчи технологияларни ривожлантириш муҳим йўналишлар сифатида қаралиб келинмоқда.
Сунъий интеллектдан фойдаланишда ҳам илмий ҳалоллик, муаллифлик ҳуқуқи, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этиш зарур. Технология инсоннинг мустақил тафаккурини алмаштирмаслиги, аксинча, унинг имкониятларини кенгайтириши лозим.
Шу маънода, замонавий кампус талабаларни нафақат рақамли воситалардан фойдаланишга, балки улардан онгли, масъулиятли ва самарали фойдаланишга ҳам ўргатиши керак.
Кампусдаги муҳит талабанинг дунёқараши, мулоқот маданияти, жамоада ишлаш қобилияти ва ҳаётий позициясига таъсир кўрсатади. Шунинг учун университетимизда маънавий-маърифий тадбирлар таълим жараёнидан ажралган ҳолда эмас, балки унинг мантиқий давоми сифатида ташкил этилмоқда.
Миллий тарихимиз, буюк алломаларимиз мероси, адабиёт ва санъат, ҳуқуқий маданият, экологик масъулият, соғлом турмуш тарзи ва фуқаролик позициясига бағишланган тадбирлар талабаларнинг маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилмоқда.
Айниқса, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Китоб инсонни фикрлашга, воқеа-ҳодисаларни чуқур англашга, ўз қарашларини асослашга ва бошқаларнинг фикрини ҳурмат қилишга ўргатади. Шу боис кампусда мутолаа учун қулай жойлар, китоб муҳокамалари, ижодий учрашувлар ва интеллектуал баҳслар ташкил этилиши ёшларнинг маънавий камолотига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Шунингдек, талабаларнинг спорт, маданият, волонтёрлик ва ижтимоий лойиҳаларда иштирок этиши уларда ташаббускорлик, жамоавийлик ва масъулият туйғусини мустаҳкамламоқда.
Энг муҳими, университетда ҳар бир талаба ўз қобилиятини намоён этиши, ўзини қадрланган ҳис қилиши ва келажакка ишонч билан қараши учун шароит яратилмоқда.
Замонавий таълим кампуси қонунийлик, адолат, инсон қадр-қиммати ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган муҳит бўлиши керак.
Бу тамойилларнинг амалда намоён бўлиши талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши, таълим жараёнида камситишга йўл қўйилмаслиги, баҳолашнинг холислиги, мурожаатларни кўриб чиқишда адолатли ёндашув таъминланиши ва таълим олувчиларнинг хавфсизлигига эътибор қаратилишида кўринади.
Бунда талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мурожаат қилиш механизмлари ҳақида тушунтириш бериш, низоларни қонуний ҳал этиш маданиятини шакллантириш ва университет жамоасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш муҳимдир.
Ҳуқуқий маданияти юксак бўлган таълим муҳитида талаба нафақат ўз ҳуқуқларини билади, балки бошқаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам ҳурмат қилишни ўрганади.
Демак, ҳуқуқий маданият кампус ҳаётининг алоҳида тадбири эмас, балки унинг кундалик фаолиятида намоён бўладиган асосий қадриятлардан биридир.
Ҳар қандай таълим ислоҳотининг натижаси, аввало, инсон ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар билан ўлчанади. Шу нуқтаи назардан, таълим кампусини ривожлантиришда моддий-техник инфратузилма билан бир қаторда инсон капиталига сармоя киритишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Профессор-ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши, илмий изланишлари учун имкониятлар яратилиши, уларнинг меҳнати муносиб қадрланиши ва педагогик ташаббуслари қўллаб-қувватланиши таълим сифатини оширишнинг муҳим омилларидир.
Шу билан бирга, талабаларнинг ижтимоий аҳволи, турар жойга бўлган эҳтиёжи, овқатланиш имкониятлари, тиббий хизматдан фойдаланиши ва психологик қўллаб-қувватланиши масалалари ҳам кампус сиёсатида эътибордан четда қолмаслиги керак.
Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун тенг имкониятлар яратиш, уларнинг таълим олишдаги тўсиқларини камайтириш ва иқтидорли ёшларни рағбатлантириш муҳим ижтимоий вазифадир.
Кампусдаги ҳар бир шароит инсоннинг таълим олиш, ўз қобилиятини ривожлантириш ва жамиятга фойда келтириш имкониятини кенгайтириши лозим. Ана шунда инфратузилмага киритилган сармоя узоқ муддатли ижтимоий самара беради.
Қарши давлат университетида таълим кампусини замонавий талаблар асосида ривожлантириш масаласига тизимли ёндашилиб келинмоқда. Бунда истиқболдаги вазифаларни қуйидаги йўналишларда белгилаш мумкин:
Биринчидан, таълим сифатини оширишга хизмат қилувчи инфратузилмани такомиллаштириш, лабораториялар, кутубхоналар ва рақамли ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.
Иккинчидан, илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг ташаббусларини рағбатлантириш, илмий ишланмаларни амалиёт билан боғлаш механизмларини ривожлантириш.
Учинчидан, талабаларнинг мустақил таълим олиши, ижодий салоҳиятини намоён этиши ва касбий кўникмаларини шакллантириши учун қулай муҳит яратиш.
Тўртинчидан, кампусни бошқаришда шаффофлик, ресурслардан оқилона фойдаланиш, жамоатчилик фикрини инобатга олиш ва натижадорликни баҳолаш механизмларини кучайтириш.
Бешинчидан, экологик маданиятни ривожлантириш, яшил ҳудудларни асраш, энергия ва сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни оқилона бошқаришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.
Олтинчидан, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, хорижий университетлар билан академик алмашинув ва қўшма илмий лойиҳаларни ривожлантириш орқали талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг глобал таълим маконидаги иштирокини кучайтириш.
Еттинчидан, кампусдаги ўзгаришларни баҳолашда фақат сарфланган маблағ ёки қурилган объектлар сонига эмас, балки таълим сифати, илмий натижалар, талабаларнинг қониқиши, битирувчиларнинг бандлиги ва яратилган имкониятларнинг ижтимоий самарасига ҳам эътибор қаратиш.
Ушбу вазифаларнинг изчил амалга оширилиши кампусни оддий таълим ҳудудидан замонавий билимлар, инновациялар ва инсон камолоти марказига айлантиришга хизмат қилади.
Ушбу жараёнларда университет ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Д. Ҳ. Набиевнинг раҳбарлик, ташкилотчилик ва ташаббускорлик фаолиятини жамоанинг меҳнати билан уйғун ҳолда юқори баҳолаш ўринли ва адолатлидир.
Қарши давлат университетида таълим кампуси мавзусига мурожаат қилиш, моҳиятан, олий таълимнинг бугунги вазифалари ва эртанги истиқболлари ҳақида фикр юритиш демакдир.
Университетда яратилган ҳар бир қулайлик, йўлга қўйилган ҳар бир илмий лойиҳа, қўллаб-қувватланган ҳар бир талаба ташаббуси ва устознинг меҳнати келажак тараққиётига қўшилган ҳиссадир.
Шу боис таълим кампусини ривожлантиришни фақат бугунги кун эҳтиёжларини қондириш билан чекламасдан, келгуси авлодлар учун муносиб интеллектуал ва маънавий муҳит яратиш вазифаси сифатида баҳолаш лозим.
Қарши давлат университетининг келажаги ҳам, аввало, таълим сифатини юксалтириш, илм-фанни ривожлантириш, устоз ва талабалар учун муносиб муҳит яратиш ҳамда ёшларни мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассислар этиб тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқдир.
Ана шу ҳақиқатни англаган ҳолда, таълим, илм-фан ва бунёдкорлик йўлидаги ҳар бир саъй-ҳаракатни қадрлаш, қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш инсон камолоти ва Янги Ўзбекистон тараққиёти учун муҳим асосдир.
Қарши давлат университети профессори Абдураҳмон Якубов</description>
Омонов Ойбек Эшмирзаевичнинг биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертатсия иши ҳимояси тўғрисида
Рахматова Нигора Ботуровнанинг биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
Баратова Шохсанам Собир қизининг биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг ҳимояси тўғрисида
			<description>Баратова Шохсанам Собир қизининг 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси ихтисослиги бўйича “Эмизикли аёлларнинг амалдаги овқатланиши ва унинг физиологик таҳлили (Ўзбекистон Республикаси жанубий вилоятлари мисолида)” мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Қарши давлат университети ҳузуридаги Илмий даража берувчи PhD. 03/2025.27.12.В.11.06. рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгашнинг 2026-йил 24-октябр куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 180119, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй, Қарши давлат университети, Табиий фанлар ва агрономия факультети, 317-хона.
Тел.: (99875) 221-21-04
э-маил: kasu_ info@edu.uz
Зоом ҳаволаси
Конференция идентификатори: 357 682 0216
Кириш коди: 8787</description>
Турсунметова Зухра Абдурашитовнанинг физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг ҳимояси тўғрисида
			<description>Турсунметова Зухра Абдурашитовнанинг 01.01.04 – Физик электроника ихтисослиги бўйича “Кичик энергияли ионлар билан имплантация қилинган кремний ва арсенид галлий юзасининг таркиби ва электрон тузилиши” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Қарши давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.FM.11.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026-йил 10-октябр куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 180119, Қарши, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй, ҚарДУ Хорижий тиллар факультети, 3-қават 310-аудитория.
Tel.: (+998 75) 221-21-04
e-mail: kasu_info@edu.uz
Конференция идентификатори: 420 182 6852
Кириш коди: 77777</description>
Юлдошева Воҳида Назаровнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг ҳимояси тўғрисида
Манзил: 180119, Қарши, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй, ҚарДУ Tиллар факультети, 3-қават 310-аудитория.
Тел.: (+998 75) 221-21-04
Конференция идентификатори: 420 182 6852
Кириш коди: 77777</description>
Хамраева Маликахон Ғайрат қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишининг  ҳимояси тўғрисида
			<description>Хамраева Маликахон Ғайрат қизининг 10.00.013 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик ихтисослиги бўйича “Рус, ўзбек ва инглиз тилларида вертикал ҳаракат феълларининг функционал-семантик ва лингвомаданий хусусиятлари” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Қарши давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 рақамли Илмий кенгашнинг 2026-йил 17-октябрь куни соат 11:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 180119, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй, Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети, 3-қават, 310-хона.
Тел.: (99875) 221-21-04 
e-mail: kasu_ info@edu.uz 
Zoom ҳаволаси: 
Конференция идентификатори: 420 182 6852
Кириш коди: 77777</description>
ҚарДУ ўқитувчиси халқаро туризм дастурини муваффақиятли тамомлади
Тўлқин Нодиров “Мустақиллик — Ватанпарвар Фидоийлари” кўкрак нишони билан тақдирланди
			<description>Фидойи ватанпарварлиги, инсонлар саломатлигини асраш, ёш авлодга таълим ва тарбия беришдаги фидойилиги учун Қарши давлат университети Клиник ва фундаментал тиббиёт фанлари кафедраси мудири Тўлқин Нодиров Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг “Мустақиллик — Ватанпарвар Фидоийлари” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси қошидаги “Ватанпарвар фидоийлар” бадиий-тарғибот жамоаси раҳбари Алишер Ҳамроев иштирок этди. У Тўлқин Нодировни юксак эътироф билан самимий қутлаб, ватанпарварлик ва фидойиликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди ҳамда ижодий чиқиши билан тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади. Ўз навбатида, Тўлқин Нодиров билдирилган юксак эътирофдан мамнунлигини билдириб, бу эътибор келгусида ҳам масъулият билан меҳнат қилишга ундашини таъкидлади.</description>