Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!!!

29 декабрь 2023
Эълонлар

Президентнинг 279-сонли қарори 7-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича Қарши давлат университетида ҳудудий Ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди.

Ишчи гуруҳ 2024-йилнинг 20-январ кунига қадар ҳар куни соат 9:00дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.

Ҳудудий ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
  • талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
  • паспорт нусхаси;
  • юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъи назар бевосита ўзи таҳсил олган ОТМга тақдим этилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳ таркиби:

  1. Набиев Дилмурод Хамидуллаевич - Қарши давлат университети ректори, ҳудудий Ишчи гуруҳ раҳбари;
  2. Файзуллаев Холмўмин Намозович - Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи, ҳудудий Ишчи гуруҳ раҳбари ўъринбосари;
  3. Мейлиев Лазиз Орзиқулович - Физика факультети декани, ҳудудий Ишчи гуруҳ а"зоси;
  4. Тошов Ўткир Жумаевич - Кимё-биология факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари, ҳудудий Ишчи гуруҳ а"зоси;
  5. Ўролов Ғайбулла Алиқулович - Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси, ҳудудий Ишчи гуруҳ а"зоси;
  6. Ҳамидов Ботир Аширович - 2-бўлим бошлиғи, ҳудудий Ишчи гуруҳ а"зоси.

Манзил: Қарши давлат университети Санъатшунослик факультети 4-бино 103-хона

Мурожаат учун телефонлар:
+99897 291-12-07
+99891 263-51-07
+99893 931-81-41
+99890 666-92-95
+99897 312-79-15