Математика ва компьютер илмлари факультети

2 июль 2023

Эшқараева Нархол Ғузаровна


Факултет декани,
техника фанлари номзоди, доцент
Телефон: +998 91 215-17-71
Электрон почта: 1970norxol@gmail.com
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Сешанба-Жума кунлари соат 14:00 дан 16:00 гача

Меҳнат фаолияти

Эшқораева Нархол Ғузаровна ‒ математик моделлаштириш соҳасидаги олим, техника фанлари номзоди доцент. Н.Ғ.Эшқораева  Мураккаб конфигурацияли эгилувчан анизотроп пластинканинг деформацияланиш жараёнини математик моделлаштириш моделлаштиришга катта ҳисса қўшган. Н.Ғ.Эшқораева 3 та ўқув қўлланма 4 услубий қўлланма 70  дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп этган, 1 та scopus мақола муаллифи.

Умумий иш стажи – 37 йил. Қарши давлат университетидаги педагогик иш стажи – 27 йил. 2014-2019йилларда Қарши давлат университети Физика-математика факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари, 2019-2021 йилларда Қарши давлат университети "Амалий математика" кафедраси мудири. 2021 йилдан буён Математика ва компьютер илмлари факультети декани лавозимида ишлаб келмоқда.

Факултет тарихи

Факультет 1956-йилда ташкил этилган бўлиб, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича энг нуфузли тарихий фаолиятга эга. Факультетда таълим олган малакали кадрлар республика, вилоят олийгоҳларида ҳамда таълим тизими соҳалари, халқ хўжалиги ҳамда чет мамлакатларда фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Факультетни турли йилларда доцент А.Каҳҳоров (бўлим бошлиғи), катта ўқитувчи С.Шодиев, Ч.Қўзиев, Ш.Бозоров, Т.Содиқов, Н.Шарипов, Ж.Тошев, Б.Хайриддинов, А.Ташатов, А.Холмуродов, Б.Қўйлиевлар декан сифатида фаолият кўрсатди. Ҳозирги кунда факультетга техника фанлари номзоди, доцент Н.Эшқораева  раҳбарлик қилмоқда. Айни пайтда факультетда Математик анализ ва дифференциал тенгламалар, Алгебра ва геометрия, Амалий математика, Алгортмлар ва дастурлаш технологияси кафедралари фаолият кўрсатмоқда.

Математика ва компьютер илмлари факультети “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 22-сентябрдаги буйруғи билан тасдиқланган Қарши давлат университетининг таркибий тузилмасига асосан ташкил қилинган.

Асосий вазифалари

Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунига амал қилган тарзда олиб бормоқда. 

Бакалавиатура йўналишлари

60540200 – Амалий математика
60610100 – Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари
60540100 – Математика
5110100   – Математика ва информатика

Магистратура мутахассисликлари

70540201 – Амалий математика (соҳалар бўйича)
70610204 – Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича)

Факультетнинг иқтидорли талабалари

Содиқов Равшан – 2022-йилда TechnoWays технологик ривожланиш Республика босқичи совриндори, Стартап лойиҳалар иштирокчиси 

Каромова Нилуфар – "Мунозара клуби" раҳбари, Республика босқичи 2-ўрин совриндори

Абдурасулова Латофат – "Заковат" интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи совриндори

Ражабов Сухроб – Дзю-до спорт тури бўйича Осиё чемпионати 2-ўрин совриндори, Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, спортнинг Кураш тури бўйича Ўзбекистон чемпионати 3-ўрин совриндори 

Баҳодирхонов Улуғбекжон – “ҚарДУ йил стартуп лойиҳалар” танловида 3- ўрин соҳиби

Бобоқулов Абдулло – Қарши давлат университети ректори фан олимпиядаси “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан фахрли 1-ўрин

Кафедралар

Математик анализ ва дифференциал тенгламалар кафедраси

Алгебра ва геометрия кафедраси

Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси

Амалий математика кафедраси