2026-2027 ўқув йили учун қўшма таълим дастурларига қабул

29 Август 2026

Қарши давлат университети Россия Федерациясининг Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород давлат лингвистика университети, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети, Патрис Лумумба номидаги Россия халқлар дўстлиги университети, Москва давлат лингвистика университети ҳамда Беларус Республикасининг Беларус давлат чет тиллари университети, Беларус миллий техника университети, Янка Купала номидаги Гродно давлат университети, Қозоғистон Республикаси Мухтор Ауэзов номидиги Жанибий Қозоғистон университети билан халқаро ҳамкорлик асосида 2026/2027 ўқув йили учун қўшма таълим дастурларига ҳужжатлар қабул қилишни бошлади. 

Эндиликда сиз ҳам Қарши давлат университетида ҳам Россия, Беларус, Қозоғистон давлатлари олий таълим муассасаларида таълим олиб, бир йўла иккита давлат университетларининг қўшма дипломига эга бўласиз! Олий маълумот олиш истагида бўлган ёшлар учун ажойиб имконият! 2026/2027 ўқув йилида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда магистратура мутахасиссликлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида қабул эълон қилинади!

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари:

1. Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород  давлат лингвистика университети (Россия): 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили ҳамда 45.03.01 – Филология. «Русская и зарубежная филология» бакалавриат таълим йўналишларига
Қарши давлат университетида 3 йил, Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород  давлат лингвистика университетида 1 йил таҳсил олинади.

2. Приволжск тиббиёт тадқиқот университети (Россия): 60910200-Даволаш иши (бакалавриат) ҳамда 31.05.01 – Даволаш иши (спетсиалитет босқичи)  таълим йўналишларига 60910300-Педиатрия (бакалавриат) ҳамда 31.05.02- Педиатрия (спетсиалитет босқичи) таълим йўналишларига Қарши давлат  университетида 4 йил, Приволжск тадқиқот тиббиёт университетида 2 йил таҳсил олинади.

3. Москва давлат лингвистика университети (Россия): 60230100-Филология ва  тилларни ўқитиш: инглиз тили ҳамда 45.03.02-  Лингвистика. “Теория и методика преподавания иностранних язиков и культур бакалавриат таълим йўналишига  Қарши давлат университетида 2,5 йил, Москва давлат лингвистика университетида 1,5 йил таълим олинади.

4. Янка Купала номидаги Гродно давлат университети: (Беларус):
60540200 - Амалий математика ҳамда 1-31 03 03-01 Амалий математика (илмий-ишлаб чиқариш фаолияти) бакалавриат таълим йўналишига  Қарши давлат университетида 2 йил, Янка Купала номидаги Гродно давлат университетида 2 йил таҳсил олинади.
5. Беларус давлат чет тиллари университети (Беларус): 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили ҳамда  6-05-0231-01 Современные иностранные языки (английский язык и русский язык) бакалавриат таълим йўналишларига
Қарши давлат университетида 2 йил, Беларус давлат чет тиллари университетида 2 йил (3 курсда ҳамкор БДЧТУда + 4 курсда масофада) таҳсил олинади.
6. Беларус миллий техника университети (Беларус): 60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) ҳамда 6-05-0311-02 Экономика и управление бакалавриат таълим йўналишларига Қарши давлат университетида 2 йил, Беларус миллий техника университетида 2 йил таҳсил олинади. 

Магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари:

1. Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород  давлат лингвистика университети (Россия): 70230101 - Лингвистика (рус тили) ҳамда 45.04.01 Филология. «Русский язык как иностранный» ҳамда Современная лингвистика и межкультурная коммуникация Қарши давлат университетида 1 йил, Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород давлат лингвистика университетида 1 йил таҳсил олинади.

2. Патрис Лумумба номидаги Россия халқлар дўстлиги университети (Россия): 71010101 — Туризм ва меҳмондўстлик ҳамда 43.04.02 «Туризм» (профиль «Планирование и развитие туризма») Қарши давлат университетида 1 йил, Патрис Лумумба номидаги Россия халқлар дўстлиги университетида1 йил таҳсил олинади.

3. Беларус давлат чет тиллари университети (Беларус): 70230101 Лингвистика (инглиз тили) ҳамда 7-06 0231-03  Теоретическая и прикладная лингвистика
Қарши давлат университетида 1 йил, Беларус давлат чет тиллари университетида 1 йил таҳсил олинади.

4. Беларус миллий техника университети (Беларус): 70540201 - Амалий математика (соҳалар бўйича) ҳамда 7-06-0533-05 - Прикладная математика и информатика 70410102 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) ҳамда 7-06-0311-02 Мировая экономика Қарши давлат университетида 1 йил, Беларус миллий техника университетида 1  йил таҳсил олинади.

5. Мухтор Ауэзов номидиги Жанибий Қозоғистон университети (Қозоғистон Республикаси): 70230101 - Лингвистика (рус тили) ҳамда 7МО2331 – Прикладная лингвистика Қарши давлат университетида 1 йил, Мухтор Ауэзов номидиги Жанибий Қозоғистон университети 1 йил таҳсил олинади.

Батафсил таълим йўналишлари ва шартнома миқдорлари ҳақида маълумотлар қуйида:

Бакалавриат контракт миқдори

Магистратура контракт миқдори

Ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар 11-августдан 25-сентябргача https://my.qarshidu.uz/services/96%20 ҳаволаси орқали электрон шаклда қабул қилинади:

1.Ўқишга кириш формаси тўлдирилади (электрон рус, ўзбек тилларида);
2.Паспорт (нотариал тасдиқланган рус тили таржимаси);
3.Ўрта ёки ўрта махсус таълимни тугатганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжатнинг аттестат ёки диплом иловаси билан (магистратура учун бакалавр дипломи иловаси билан) нотариал тасдиқланган рус тилидаги таржимаси;
4.Электрон расм (орқа фони оқ рангда)

Дарвоқе, абитуриентлар рус тилини билишлари муҳим ҳисобланади! 
Шошилинг! Таълим олиш имкониятини қўлдан чиқарманг! 
Порлоқ келажак - билимли ёшлар қўлида!

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин: 

+99891 072 18 18

+99891 474 47 70

Саҳифалар

Қабул-2026/2027
Хорижий талабалар қабули-2025
Касбий (ижодий) имтихон жадвали
Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастури ва уни баҳолаш мезонлари
Касбий (ижодий) имтиҳонлар учун ҳужжатларини рўйхатдан ўтказган абитуриентлар (йўналишлар кесимида)
2026-2027 ўқув йили учун қўшма таълим дастурларига қабул
Иккинчи мутахассисликка қабул
Қабул квоталари 2025-2026 ўқув йили учун
Ўқишни кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларда қатнашадиган абитуриентлар рўйхати (йўналишлар кесимида)
2025-2026 ўқув йилида ўқишни хорижий ва нодавлат ОТМлардан Қарши давлат университетига кўчириб келаётган талабгорлар учун 12.08.2025-йил куни ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижаси
Call-center
2026-2027-ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар дастури ва баҳолаш мезони
Ўқишни кўчириш ва тиклаш, иккинчи олий таълим, техникум битирувчиларини суҳбат асосида қабул қилиш ҳамда магистратура қабули бўйича масъул ходимлар
Кўзи ожиз абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар дастури ва баҳолаш мезони
Қарши халқаро тиббиёт ва стоматология Олий мактабига қабул
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар жадвали