Қарши давлат университетида “Яшил ташриф” экологик тадбири ўтказилди

13 Ноябрь 2026

“Экоавтобус” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда университетнинг фаол ёшлари кўчат экиб, ҳудудни янада обод ва кўркам қилишга ҳисса қўшдилар. Тадбир давомида иштирокчилар экилган кўчатларни парвариш қилиш, яшил ҳудудларни асраш ва табиатга масъулият билан муносабатда бўлиш муҳимлиги ҳақида фикр алмашдилар. Ҳар бир экилган ниҳол — яшил келажак сари қўйилган қадам!