Йўналиш номи: Математика
Таълим шакли: кундузги
Кредитлар миқдори: 240 кредит, 4 йил
Таълим тили: Ўзбек
Бошланиш даври: Сентябрь
Йўналиш коди: 60540100-Математика
Локацияси: Қарши давлат университети асосий кампус Бино Б
Таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагилардан иборат:
– умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим тизимида, мактабдан ташқари таълим муассасаларида математика фанидан дарс бериш;
– таълим тизимида кабинет мудири, методист лавозимларда ишлаш;
– умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, техникумлар директори касб стандартига мувофиқ таълим муассасини бошқариш;
–Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;
– ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда банк-молия соҳаси ташкилотларида комплекс масалаларни ечиш;
– таълим жараёни меъёрий ҳужжатлари, педагогик технологияларни ишлаб чиқиш;
– дастурий таъминот, ахборот-коммуникация технологияси соҳасида мутахассис бўлиб ишлаш ҳуқуқига эга бўладилар.