Ўқув ишлари бўйича проректор

7 Август 2026

Давронов Шоҳжаҳон Ризамат ўғли


Қарши давлат университети Ўқув ишлари бўйича проректори,
Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (
PhD), доцент

 

Телефон: +998 91 257 72 22

Электрон почта: davronov.sr@qarshidu.uz

 

Қабул кунлари: Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Давронов Шоҳжаҳон Ризамат ўғли 1994-йил 8-июлда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. 2015-йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2017-йилда эса Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги — информатика ва ахборот технологиялари, компьютер инжиниринги (компьютер тизимларини лойиҳалаш). Шоҳжаҳон Давронов меҳнат фаолиятини 2017-йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг “Дастурий инжиниринг” кафедрасида ассистент лавозимида бошлаган. Шундан сўнг Қарши давлат университетида таянч докторант, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида таълим кредит тизимини бошқариш сектори бош мутахассиси, “Дастурий инжиниринг” кафедраси доцент вазифасини бажарувчи, “Ахборот хавфсизлиги” кафедраси мудири ҳамда “Ахборот технологияларининг дастурий таъминоти” кафедраси доценти лавозимларида фаолият юритган. 2025–2026-йилларда Қарши давлат университетининг Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси мудири сифатида ишлаган. 2026-йил 16-июлдан Қарши давлат университетининг Ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келмоқда.