Технологик таълим кафедраси

18 декабрь 2023

Даминова Юлдуз Салимовна


Технологик таълим кафедраси мудири,
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD)
Телефон: +998 93 935 00 31
Электрон почта: yulduz.daminova.80@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Душанба, сешанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

1999-2003 йй. - Қарши давлат университети талабаси

2004-2006 йй. - Қарши давлат университети магистранти

2007-2014 йй. - Қарши давлат университети касбий таълим кафедраси ўқитувчиси

2014-2015 йй. - Қарши давлат университети энергетика кафедраси ўқитувчиси

2015-2021 йй. - Қарши давлат университети касбий таълим кафедраси ўқитувчиси

2021-2023 йй. - Қарши давлат университетининг муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси ўқитувчиси

2023 й. - ҳ.в.   - Қарши давлат университетининг технологик таълим кафедраси мудири

Кафедра тарихи

Кафедра Ўзбекистон Республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги томонидан 2011 йил 15 августда тасдиқланган “Қарши давлат университети факулътетлари ва кафедралари ташкилий тузилмаси” га мувофиқ университет Илмий Кенгаши 2011 йил 5 октярдаги “Факулътетлар ва кафедраларнинг оптималлашган ташкилий тузилмаларини жорий этиш ҳақидаги 2-сонли қарори асосида Университет ректорининг  2011 йил 9 ноябрдаги 536х – сонли буйруғи билан “Меҳнат таълими”  кафедраси ташкил қилинган. 2021 йилда Университет структурасига ўзгартиришлар киритилишига кўра кафедра Технологик таълим деб номланди.
“Технологик таълим” кафедрасида  5112100 - “Технологик таълим”, 5111500-“Чақириққача ҳарбий таълим” ҳамда 61020200-“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайди ва университетдаги барча таълим йўналишларида  “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитиш учун хизмат қилади.

Асосий вазифалари

Ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, халқаро ҳамкорлик, устоз-шогирд, ўқув ишлаб чиқариш, ўқув жараёнига инновацион технологияларни жорий этиш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, таълимни сифат ва самарадорлигини ошириш ва таълим-тарбияга оид турли вазифалар

Ўқитиладиган фанлар

Технология таълими методикаси
Технология таълим практикуми
Техник ижодкорлик ва конструкциялаш
Маҳсулот тайёрлаш технологияси
Машинасозлик технологияси асослари
Материалларни кесиб ишлаш асбоблар ва станоклар
Техник механика
Гидроавтоматика
Касб ҳунарга йўналтириш
Технологик жихозлар 
Қишлоқ хўжалиги машиналари
Йўл ҳаракати қоидалари
Механизациялаш ва автоматл, робот
Техник ижодкорлик ва дизайн
Технология ва дизайн
Сервис хизмати
Технология фанини ўқитишда инновацион технологиялар ва воситалар
Асосий технологик жараён ва қурилмалар
Озиқ-овқат инжиниринги жараёнлари ва қурилмалари
Хаёт фаолияти хавфсизлиги
Метал ва металмас буюмларга ишлов бериш технологияси
Газламаларга ишлов бериш практикуми
Материалшунослик ва конструкцион материаллар
Газламалар материалшунослиги
Техник механика

Илмий ишлар

2021-2023 ўқув йилларида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан жами 63 та мақола ва 10 та тезислар чоп этилган, шундан 40 дан ортиқ илмий мақола чет эл журналларида чоп этилган. Шунинг билан бирга 12 та дарслик, 19 та ўқув қўлланма, 6 та ўқув-услубий қўлланма нашр этилди,  17 та монография нашр қилинган 4 та патент олинган, 20 та ДГУ тайёрланган. 
Илмий-тадқиқот ишлари:
Кафедрада асосан қуйидаги илмий йўналишларда тадқиқот ишлари олиб борилади:
1. Технологик таълимнинг долзарб масалалари;
2.Қайта тикланадиган энергия манбалари ва шу асосдаги қурилмалар.
Мазкур илмий йўналишларда техника фанлари номзодлари Х.Махамов, М.Хуррамов, З.Назиров, З.Туймуродов, Ю.Тилавов ва педагогика фанлари номзодлари Э.Турдиев, Д.Раззоқов, Г.Ишмурадовалар раҳбарлигида тадқиқот ишлари олиб борилади.

Тадқиқотчилар

Очилов Алишер Орипович, Боллиев Камолжон Эргашевич, Ўроқов Камол Хушвақт угли, Буранова Шахноза Ураловна

Ҳамкорлик

"Қарши мебель" МЧЖ, "Қарши таъмирлаш заводи" МЧЖ

Кафедра ўқитувчилари

Махамов Хўжахмат Тавашович
Тиловов Юнус Сувонович
Хуррамов Мухтор Гулович
Ишмуродова Гулбахор Измурадовна
Турдиев Элмирза ДЖураевич
Раззаков Даврон Ниязович
Очилов Алишер Орифович
Астанова Мохира Мухтаровна
Абдуллаева Комила Турсуновна
Курбанов  Боходир  Эрназарович
Рузимурадов Отабек Турсунович
Боллиев Камолжон Эргашевич
Уроқов Камолиддин Хушвақт ўгъли
Буранова Шахноза Ураловна
Туймуродов Зулпикар Худайкулович