Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор

7 Август 2026

Мансуров Мансур Алишерович


Қарши давлат университети Молия-иқтисод ишлари бўйича проректори,
Иқтисодиёт фанлари доктори (
DSc), доцент



 

Телефон: +998 98 128 33 28 

Электрон почта: m.mansurov1985@gmail.com

 

Қабул кунлари: Ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари соат 15-00 дан 18-гача 

Мансуров Мансур Алишерович 1985-йил 29-майда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. 2010-йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг бакалавриатини, 2012-йилда эса мазкур институт магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги — менежмент. Мансур Мансуров меҳнат фаолиятини 2012-йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Автоматлаштириш ва бошқарув” факультетида услубчи сифатида бошлаган. Кейинчалик мазкур олийгоҳнинг “Менежмент” ва “Корпоратив бошқарув” кафедраларида ассистент, катта илмий ходим-изланувчи, Матбаа технологиялари факультети декан ўринбосари, “Корпоратив бошқарув” кафедраси мудири ҳамда доценти, Иқтисодиёт факультети декани лавозимларида фаолият юритган. 2025–2026-йилларда Қарши давлат университети Иқтисодиёт кафедраси доценти лавозимида ишлаган. 2026-йил 16-июлдан Қарши давлат университетининг Молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келмоқда.