1-апрель куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республиканинг 14 та ҳудудида оммавий кўчат экиш тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, давлатимиз раҳбари ушбу тадбирда иштирок этиб, Миллий дендрология боғини барпо этишга старт берди. Жараёнга мамлакатимизнинг барча ҳудудлари видеоалоқа орқали уланиб, жойларда янги яшил боғлар ташкил этиш ишлари бошланди.
Мазкур тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида турли ташкилотлар, таълим муассасалари жамоалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Қарши давлат университети жамоаси ва талаба ёшлари ҳам акцияда фаол қатнашиб, кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшди.
Мазкур ташаббус экологик маданиятни юксалтириш, табиатга меҳр ва эътиборни кучайтириш ҳамда соғлом атроф-муҳитни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.