ФИЗИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯСИ

11 Март 2026

Ташкил топган санаси: 2023-йил 29-декабрь

Лаборaториянинг илмий йўналиши. 

- Қашқадарё вилояти шароитида аҳоли турли гуруҳларининг амалдаги овқатланишини ўрганиш ва уни рационаллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш; 

- Спорт билан шуғулланадиган ва шуғулланмайдиган кишиларда кардиореспиратор тизимнинг функционал ҳолатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш; 

- Турли моддаларнинг ингичка ичакда оқсиллар, ёғлар ва углеводлар гидролизланишини таъминловчи ферментлар фаоллигига таъсирини ўрганиш.

Лабораториянинг мақсади: Қашқадарё вилояти шароитида физиология, биокимё ча биофизика йўналишларидаги тадқиқотларни ривожлантириш, ушбу соҳаларда фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани илғор физиологик ҳамда биокимёвий усуларни амалётга жорий этишни йўлга қўйиш.

Лаборaториянинг вазифаси:

- Қишлоқ ча шаҳар шароитида яшайдиган аҳоли турли гуруҳлариниг асосий ҳамда қўшимча озиқ моддалар билан таъминланишини физиологик ва биокимёвий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш; 

- Кундалик истеъмол таомлари таркибини зарур минерал моддалар билан бойитишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш; 

- Қишлоқ ва шаҳар шароитида яшайдиган аҳоли турли гуруҳлариниг антропометрик кўрсаткичларини илмий жиҳатдан ўрганиш ча уламинг жисмоний ривожланишини баҳолайдиган стандартлар ишлаб чиқиш;

 - Аҳоли турли гуруҳи вакилларида кардиореспиратор тизимнинг функционал ҳолатини ўрганишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

- Аурим флавоноид ва бошқа моддаларнинг ингичка ичакдаги ферментлар фаоллигига таъсир механизмларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва амалиётга тавсия бериш;

- Университет талабалари, магистрантлари ва докторантларини университетлараро, минтақавий, Ўзбекистон ча халқаро миқёсдаги талабалар ва профессионал илмий конференцияларда қатнашишга тайёрлаш;

 - Илмий лаборториянинг илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича йиллик ва жорий ҳисоботлар ва чларпи белгиланган тартибда топшириш учун бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш.

Жиҳозлар:

1. Электрокардиограф (3 каналли) ЭКЗТ-12-01 «ГЕОЛИНК», 2019

2. НС-Психотест «Нейрософт», 2023

3. Мия биопотенциалларини таҳлил қилиш учун кўп каналли комплекс”Нейроскоп”, 2021

4. Велоэргометр Лоде, 2021

5. Биоанализатор, 2021

6. рН-метр, 2019

7. Минисетрифуга, 2020

8. Сентрифуга, 2020

9. Электрон тарози, 2023

10. Спектрофотометр, 2022

11. Антропометр, 2022

12. Ростометр, 2021

13. Спирограф, 2022