![]() |
Аминов Фаррух Комилжон ўғлиИнглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири,
|
2013-2017 йй Карши давлат укниверситетида талабаси, бакалавриат
2018-2019 йй Вебстер Университети Магистратура боскичи талабаси
2019 2022 йй Қарши давлат университетининг Инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси
01.02.2023 й-ҳ.в. Қарши давлат университетининг Инглиз филологияси факультети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси в.в.б. мудири
Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 2018 йилда ташкил этилган.
5111400-Хорижий тил ва адабиёт (Инглиз тили) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:-умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида Инглиз тил ва адабиёти фанидан ўрнатилган тартибда дарс бериш;-умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан ташқари муассасаларда тарбиячи бўлиб ишлаш; -таълим тизимида кабинет мудири ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;-ўқув-методик: мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш;-гуманитар фанлар йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш;-архивларда, ахборот-ресурс марказларида, нашриётларда, оммавий-ахборот муассасаларида, қўлёзма фондларида, турли тадбиркорлик субъектларида, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассасаларда ишлаш;-маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда жойлардаги маънавият ва маърифат марказларида ишлаш;-ишлаб чиқариш соҳасида компьютер технологиялари, касбий таълим педагогикаси ва технологияси, ўқитишнинг дидактик воситалари, таълимнинг электрон воситаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
• Ўқиш ва ёзиш амалиёти
• Адабиёт назарияси
• Таржима назарияси ва амалиёти
• Қиёсий типология
Кафедрада 14 штат бирлигида 14 нафар профессор-ўқитувчилар ( 2 фан номзоди, 5 катта ўқитувчи, 7 ўқитувчилар) фаолият олиб боришади. Кафедранинг илмий салоҳияти 14 % ни ташкил этади.
Кафедра илмий фаолиятида:
- 6 та ўқув қўлланма;
- 1 та монография;
- 3 та услубий қўлланма;
- ОАК тасарруфидаги халқаро журналларда 64 та ilmiy maqola;
- ОАК тасарруфидаги маҳаллий журналларда 68 та ilmiy maqola;
- Халқаро конференцияларда 4 та tezis;
- Республика миқёсида 8 ta tezis;
Очилова Дилафрузнинг “XVII аср инглиз драмматургиясида шарқ мавзуси (Жон Драйденнинг “Аврангзеб” фожиаси мисолида)”, Жумаева Нилуфарнинг “Уильям Фолкнер илк ижодида жанр хилма хиллиги (“Шовқин ва ғазаб, “Авесалом Авесалом” ва “Аскар мукофоти” асарлари мисолида”, Жўраев Нурбекнинг “Инглиз ва ўзбек тилларидаги “тил” мавзувий гуруҳига кирувчи мақолларнинг семантик, лингвостатистик ва лингвомаънавий типологияси” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Инглиз тили ва адабиёти кафедраси Туркиянинг Диcле университети ҳамда Польшанинг Зиэлона Гора университетлари билан халқаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Аминов Фаррух Комилжон ўғли
Жумаева Нилуфар Ғуломовна
Очилова Дилафрўз Баҳромовна
Муратова Манзура Исламовна
Бобоназарова Диёра Алишеровна
Жўраев Нурбек Джуманазарович
Махмудова Умида Урал қизи
Ҳамроева Махзуна Ғайратовна
Бегимкулова Дилобар Бахтиёр қизи
Фармонов Нурбек Пўлатович
Маджидова Диёра Алишер қизи
Давурова Умида Жўрақўл қизи
Холиқова Мухайё Алишер қизи
Султанова Юлдуз Рустам қизи