Халқаро ҳамкорлик алоқалари

28 февраль 2024

Бугунги кундаги олий таьлимдаги муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш, таълим сифатини кейинги босқичга олиб чиқиш ва илмий соҳада замон билан ҳамнафас бўлиш учун таълим ва фан соҳасида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Глобаллашган дунёда ҳар қандай олий таълим муассасасининг ўқув ва илмий салоҳиятини, рақобатбардошлигини оширишда самарали халқаро ҳамкорлик алоқалари янада долзарб ҳисобланади. Бундан ташқари, олий таълимда халқаро ҳамкорлик инновацияларнинг асосий драйвери деб эьтироф этиш мумкин.

Қарши давлат университети 70 дан ортиқ хорижий ОТМлар билан меморандум ва ҳамкорлик шартномалари имзолаган ва самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Халқаро ҳамкорликка асосан, университет профессор-ўқитувчиларини хорижий ОТМларга қисқа муддатли стажировкаларга юбориш, хорижий профессор-ўқитувчиларни ўқув машғулотларига жалб қилиш, ҳамкорликда илмий конфренциялар ўтказиш ва илмий мақолалар чоп этиш йўналишларида йўлга қўйилган. Айни шартномалар доирасида биргина ўтган 2022 йил мобайнида университетда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- 18 нафар профессор-ўқитувчилар хорижий ОТМларга 1 ойгача бўлган қисқа муддатли стажировкаларга бориб келишди;

- 22 нафар хорижий профессор-ўқитувчилар ўқув машғулотларига жалб қилинди;

- Университетда ҳамкорликда 8 та халқаро илмий конфренциялар ўтказилди. Ушбу конфренциялар орасидан "Информацион технологиялар ва математик моделлаштириш" мавзусида 5 кун давомида бўлиб ўтган халқаро илмий конференцияда Ўзбекистон олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан бир қаторда Италия, Россия ва Беларусь каби давлатларнинг 30 дан ортиқ етакчи олимлари, профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари иштирок этди.

Бундан ташқари университет Ўзбекистондаги Жанубий Корея элчихонасининг KOICA ташкилоти, Франция ва АҚШ элчихоналари билан ҳам хамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Жанубий Корея элчихонасининг KOICA ташкилоти “Волонтёрлар дастури” билан 2010 йилда буён ҳамкорлик доирасида фаолият олиб борилмоқда. Волонтёрлар дастурига биноан ҳозирга қадар университетда 14 нафар волонтёрлар фаолият кўрсатди. “Корейс тили маркази”ни ташкил этиш бўйича $10 000 АҚШ доллари маблағида лойиҳа ишлари бажарилди. КОICА ташкилоти ёрдамида Хорижий тиллар факультетида жойлашган Корейс тили хонаси $13 000 АҚШ доллари ҳажмида янги замонавий ахборот технологиялари билан таъмирланди. 2014 йил май ойида Компьютер технологиялари бўйича $20 000 АҚШ доллар ҳажмида лойиҳа ишлари амалга оширилиб, Компьютер маркази ташкил этилди.

Бундан ташқари, 2020 йил март ойида Lee Yongil томонидан “Монтессори методикаси асосида мактабгача таълим тизими самарадорлигини ошириш” лойиҳаси асосида мактабгача  таълим   йўналишидаги талабалар учун $38 000 АҚШ доллари ҳажмида Монтессори маркази ташкил этилди. 3 та ўқув қўлланма чоп этилди. “Монтессори” лойиҳасида 100 га яқин мактабгача таълим профессор-ўқитувчилари ва талабалари қатнашди.

2022 йилининг 12 октябрь кунидан бошлаб 2023 йилининг 9 март кунигача Қарши давлат университети Француз тили ва адабиёти  кафедрасида Франциянинг "Service Civique" лойиҳаси бўйича Clermont Auvergne университети кўнгилли волонтёри Mathis Marcoux фаолият олиб борди. Волонтёр фаолияти давомида француз тили йўналиши талабаларига оғзаки нутқни ривожлантириш, тили ўрганилаётган мамлакат маданияти ва тарихи билан яқиндан таништириш, чет тили билиш даражасини аниқловчи имтиҳонларга тайёрлаш каби машғулотлар устида иш олиб борди.

Қарши давлат университети 2020 йилдан буён АҚШ Давлат департаментининг кам таъминланган, кўп болали ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун "English Access Microscholarship Program" халқаро лойиҳасида иштирок этмоқда. 2022 йилнинг 1 ноябръ кунидан ушбу лойиҳанинг янги 01.11.2022 – 01.12.2024 йиллар учун мулжалланган босқичи старт олди.

Шунингдек 2022 йилнинг 5 сентябръ кунидан AҚШ Давлат департаментининг талаба ва ўқитувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини янада мустаҳкамлаш учун "Reinforcing English Language Competence in Karshi State University" халқаро лойиҳаси старт олди. Лойиҳа мақсади университетда инглиз тили номутахасислик бўлган талаба ва ўқитувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини ривожлантириш ва инглиз филологияси факултети талабаларининг TOEFL (Инглиз тили чет тили сифатида тести) даражасини ошириш. Лойиҳа муддати 01.11.2022 - 1.12.2023 йиллар.

Қарши давлат университети 2021 йилдан буён Европа Иттифоқининг Erasmus+ лойиҳаси халқаро кредит мобиллиги дастури доирасида Европа давлвтларининг 5 та ОТМлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу дастур доирасида Европанинг 4 та ОТМлари, Хаэн университети (Испания), Константин Файласуф университети (Словакия), Зелена Гора университети (Польша), Этвош Лоранд университети (Венгрия) va Кастилла ла Манча университети (Италия), билан ҳамкорлик келишувларига эришилган. Ушбу шартномалар доирасида:

1. 2021 йилнинг ноябрь ойида инглиз тили ва адабиёти кафедраси таянч докторанти Дилсўз Мусаева ойида Испаниянинг Хаэн университетида малака ошириб қайтди;

2. 2022 йилнинг 5 апрель 4 май кунлари Инглиз тили ва адабиёти кафедраси таянч докторанти Д.Мусаева ва В.Келдиёрова ERASMUS+ (Erasmus+ KA107 лойиҳаси) Словакия давлати Нитра шаҳридаги Константин Фалсафа университетида илмий стажировкада бўлишди;

3. 2022 йилнинг 2-15 май кунларида Халқаро таьлим дастурлари факултети декани Н.Азизова ҳамда Хорижий тил ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Д.Очилова Словакиянинг Константин Фалсафа университетида ташкил этилган ўқитиш/тренинг курсида қатнашиб қайтдилар.

ҚаршиДУ 2010 йилдан буён хорижий давлат фуқароларига таълим хизмати экспорти ишларини амалга оширмоқда. Жорий ўқув йилида 27 нафар туркманистонлик талабалар университетнинг бакалавр таълим йўналишларини муваффақиятли тамомлади. 2022 йилнинг 15 июль куни уларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Ҳозирда университетда 17 нафар хорижий фуқаролар таълим олмоқда.

Бундан ташқари хорижий ҳамкор университетлар билан биргаликда 6 та бакалавриат таьлим йўналишлари ва 4 та магистратура мутахасисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилган бўлиб, уларда жами 259 нафар бакалавр ва магистрлар таҳсил олмоқда.

Ушбу йўлга қўйилган ҳамкорликлар университет рақобатбардошлигига ва ўз навбатида университет рейтингига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Қарши давлат университетети Республика миқёсидаги рейтингда 92 ОТМ орасида 30 ўринда қайд этилди. Бундан ташқари Қарши давлат университети THE World University Rankings – 2023 халқаро рейтингига кириш учун “репортер” мақомига эга бўлди. 2022 йил йил якунлари бўйича UI GreenMetric World University Ranking халқаро рейтинг агентлиги натижаларига кўра дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан қатнашган ОТМлар ичида Қарши давлат университети 2710 балл билан 978 ўринда қайд этилди.