Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси

23 май 2023

Каюмова Насиба Ашуровна


"Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари” кафедраси мудири,
Педагогика фанлари номзоди, доцент, DSc.,Профессор
Телефон: +998 91 459-30-95
Электрон почта: kayumovanasiba2468@gmail.com
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Пайшанба ва Жума кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

1990 - 1997 йй. - Қарши шаҳар Махмудхўжа Беҳбудий номли 4-ўрта мактаб математика ва информатика фани ўқитувчиси.
1997 - 2001 йй. - Қарши давлат университети амалий математика ва информатика кафедраси ўқитувчиси
2001 - 2009 йй. - Қарши давлат университети амалий математика ва информатика кафедраси катта ўқитувчиси. 
2009 – 2014 йй - Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали касб таълими ва телекоммуникация кафедраси мудири.
2014 – 2016 йй. - Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ахборот-таълим технологиялари кафедраси доценти.
2016 – 2019 йй. - Қарши давлат университети амалий математика ва информатика кафедраси катта ўқитувчиси. 
2019 – 2021йй. - Қарши давлат университети Информатика ўқитиш методикаси кафедраси доценти 
2021 – ҳ.в.        -Қарши давлат университетининг “Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари” кафедраси мудири

Кафедра тарихи

Қарши давлат университети ректорининг 2021-йил 1-ноябрдаги 508-Х-сонли буйруғига асосан Математика ва компьютер илмлари факультети таркибида Информатика ўқитиш методикаси кафедраси негизида “Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари” кафедраси ташкил этилди. Математика.
2021-йил 1-ноябрдан кафедрага педагогика фанлари доктори (ДСc) Каюмова Насиба Ашуровна мудирлик қилмоқда.
Кафедра 5110700-“Информатика оʻқитиш методикаси” ва 5110100-“Математика ва информатика” таʼлим ёʻналишлари боʻйича бакалавр кадрларини тайёрлайди.
Ҳозирги кунда кафедрада 13 нафар профессор-ўқитувчилар, 1 нафар кафедра мудири ва бир лаборант фаолият кўрсатмоқда
Кафедрада 1 нафар фан доктори (ДСc), 6 нафар фан номзоди, доцент, 1 нафар фалсафа доктори (ПҳД), 3 нафар катта ўқитувчи ва 5 нафар ассистент фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада университетнинг барча таълим йўналишлари бўйича 5110700 – “Информатика ўқитиш методикаси”, 5110100 – “Математика ва информатика”, 5130200 – “Амалий математика” ва “Таълимда ахборот технологиялари”  фанлари ўқитилади.

Асосий вазифалари

Кафедрада кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида илмий-техникавий ахборот, инновацион ғоялар ва тажриба алмашишни ташкил этиш, хориждаги олий ўқув юртларининг ихтисослаштирилган кафедралари билан биргаликда семинар ва тақдимотлар ўтказиш каби вазифалар белгиланган.
Ҳар ўқув йилида бакалавриатнинг “Информатика ўқитиш методикаси” йўналиши талабалари академик лицей ва умумтаълим мактабларида малакавий амалиётдан ўтадилар.
  Кафедра профессор-ўқитувчилар таркибидаги иқтидорли талабалар билан илмий-услубий иш олиб боради.
Шунингдек, бир қанча иқтидорли талабалар халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда қатнашмоқда.

Ўқитиладиган фанлар

Информатика ўқитиш методикаси
Педагогик дастурий воситалар
Информатика ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш
Ахборот тизимлари
Таълимда замонавий технологиялар
Амалий дастурлар мажмуаси
Компьютер лингвистикаси ва суний интеллект

Илмий ишлар

IT технологиялар асосида таълим самарадорлигини оширишнинг методик асослари;
Компьютер лингвистикасида матнни қайта ишлаш ва интеллектуал таҳлил қилиш.
Кафедра қошида “Алгоритмлар”, “Компьютер саводхонлиги” ва “Шахмат ва шашка” тўгараклари режа асосида фаолият кўрсатиб, уларга 30 дан ортиқ иқтидорли талабалар мунтазам иштирок этиб келмоқда ҳамда талабаларга илмий тадқиқот мавзулари бўйича амалий машғулотлар олиб борилмоқда.
Ҳар ўқув йилида “Информатика ўқитиш методикаси” бакалавриат таълим йўналиши талабалари академик лицейларда ва умумий ўрта таълим мактабларида малака амалиётини ўтайдилар.
Кафедрада иқтидорли талабалар билан илмий-услубий ишлар профессор-ўқитувчиларга бириктирилган ҳолда олиб борилмоқда.
Шунингдек, Халқаро ва Республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда бир нечта иқтидорли талабалар иштирок этиб келмоқдалар.
2022-2023 йиллар давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 4 та ўқув қўлланма, халқаро базаларда индексланган Scopus базаси ҳамда ОАК эътирофидаги журналларда 12 та илмий мақола чоп эттирилган.
Профессор-ўқитувчилар томонидан 2022-2023 йиллар давомида яратилган дастурлар учун 20 та муаллифлик гувоҳномалари расмий рўйхатдан ўтказилган.

 

Тадқиқотчилар

Ҳозирги кунда кафедра қошида “Математика ва информатика” илмий-услубий семинари фаолият юритмоқда. Унда илмий маърузалар, мақолалар ва диссертация ишлари муҳокама этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчиларидан Т.Жўраев фан доктори (DSc) диссертацияси устида,  Б.Даминова, Ф.Шодиев, И.Раззоқов, Д.Саидовалар эса фалсафа доктори (PhD) диссертациялари устида илмий изланишлар олиб боришмоқда.

Ҳамкорлик

Кафедранинг илмий ҳамкорлиги амалга оширилган муассасалар: Россия Федерациясининг Белгород давлат миллий тадқиқот университети Муҳандислик ва рақамли технологиялар институти, Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, номидаги Тошкент давлат педагогика университети. Низомий, кафедра ОʻзМУ, ТАТУ, СамДУ, БухГУ каби олий оʻқув юртлари билан ҳам алоқада.

Кафедра ўқитувчилари

  • Каюмова Насиба Ашуровна – кафедра мудири, профессор, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
  • Каримов Қаюм Мамашаэвич – педагогика фанлари номзоди, доцент.
  • Бегматова Нодира Ҳакимовна - педагогика фанлари номзоди, доцент.
  • Жураэв Туйчи Норбутаэвич - педагогика фанлари фалсафа доктори (ПҳД), вақтинча доцент вазифасини бажарувчи.
  • Сафаров Лазиз Саимович - катта ўқитувчи.
  • Даминова Барно Эсановна - катта ўқитувчи.
  • Чодиэв Файзулла Юсупович - катта ўқитувчи.
  • Раззоқов Илхом Давронович - ўқитувчи.
  • Саидова Дилфуза Эргашевна - ўқитувчи.
  • Бозорова Ирина Жуманазаровна - ўқитувчи.
  • Хусанова Сурайё Хамзаэвна - ўқитувчи.
  • Юлдошев Исмоил Абриэвич - педагогика фанлари фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
  • Норов Абдисаит Муродович – техника фанлари