Экофаол талабалар

2 Декабрь 2025

“Эко-оромгоҳ – 2025” экологик ҳафталиги

2025 йил 26 май – 1 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да “Эко-оромгоҳ – 2025” экологик ҳафталиги бўлиб ўтди. Тадбир Экология вазирлиги, Ёшлар агентлиги, Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилиб, экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланди.

Ҳафталик доирасида бутун республикадан ёш етакчилар, волонтёрлар, экофаоллар ҳамда “Экология билимдонлари” танлови ғолиблари иштирок этишди. Дастурга ўқув-семинарлар, интеллектуал ва спорт мусобақалари, танловлар ҳамда маданий тадбирлар киритилди.

Қарши давлат университетининг География ва агрономия факультети талабалари ҳам ушбу тадбирларда фаол қатнашиб, “Экология билимдонлари” танловида муваффақиятли иштироклари учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Қарши давлат университетида жорий ўқув йилида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми Қарши давлат университетида қизғин давом этмоқда. “Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт” тамойили асосида  кўрик-танлови ташкил этилди.  Кўрик-танловга Қарши давлат университети География ва агрономия факультети  Экопотрол жамоаси ва  талаба-ёшлар иштирок этишди. Кўрик-танловда талаба-ёшлар Қарши давлат университети ҳудудидаги боғ майдонига  яшил дарахт экиш ишлари олиб борилди. “Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт” тамойили асосида ташкил этиладиган кўрик-танловида Қарши давлат университети География ва агрономия факультети  Экопотрол жамоаси талабалари билан биргаликда Қарши давлат университети ҳудудидаги боғга бир нечта манзарали ва мевали  дарахтлар  экилди. “Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт” тамойили асосида ўтказилган  кўрик-танловида фаол қатнашган География ва агрономия факультети Экопотрол жамоаси талабаларидан Норбоев Бекжон, Худойбердиев Лазиз, Хужамов Азизлар эсталик совғалар билан факультет рахбарияти томонидан тақдирландилар. Бу каби тадбирлардан асосий мақсад талаба ёшларни экологияни асраш ва яшил макони кўпайтиришни мақсад қилинган.

“Чиқиндисиз бир кун” — талабалардан экологик ташаббус

ҚарДУ талабаси Ёш туризм элчиси

Бутунжаҳон чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлаш куни

Экологик хавфсизлик ва ресурсларни муҳофаза қилишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди