60530500 –Физика

26 Сентябрь 2026

Йўналиш номи:        Физика

Таълим шакли:           кундузги

Кредитлар миқдори:    240 кредит, 4 йил

Таълим тили:               Ўзбек

Бошланиш даври:    Сентябрь

Йўналиш коди:      60530500-Физика

Локацияси: Қарши давлат университети асосий кампус Бино 2

Таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагилардан иборат:

– умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим тизимида физика фанидан дарс бериш;

– таълим тизимида кабинет мудири, методист, муҳандис, катта лаборант, лаборант ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;

– табиий йўналишдаги илмий-тадқиқот ташкилотларида илмий фаолият;

– ишлаб чиқариш соҳасида физик, муҳандис-тадқиқотчи;

– янги юқори унумли материал ва технологиялар яратиш ҳамда уларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда муҳандис, тадқиқотчи ва технолог бўлиб ишлаш;

– таълим жараёни меъёрий ҳужжатлари, педагогик технологияларни ишлаб чиқиш;

– дастурий таъминот, ахборот-коммуникация технологияси соҳасида мутахассис бўлиб ишлаш ҳуқуқига эга бўладилар.