Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти фаол координаторлари томонидан “Плоггинг” лойиҳаси ташкил этилди. Мазкур лойиҳа доирасида талаба-ёшлар югуриш (жоггинг) давомида атроф-муҳитни тозалаш, чиқиндиларни йиғиш орқали экологик маданиятни оширишга ҳисса қўшдилар. “Плоггинг” — бу нафақат спорт, балки табиатга бўлган эътибор ва масъулиятни оширувчи ҳаракатдир. Ушбу ташаббус ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш билан бирга, атроф-муҳитни асрашга хизмат қилади. Келинг, биргаликда табиатни асрайлик ва тоза муҳит яратишда фаол бўлайлик!