
ҚарДУ “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи мусобақа ғолиби бўлди
Вилоят олий таълим муассасаларининг “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши, Жануби махсус ҳарбий округи ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда иштирокчиларнинг жанговар тайёргарлик, қуролни тўғри ишлатиш, тезкорлик ва чидамлилик, ҳарбий билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Шунингдек, мусобақа давомида ҳарбий қисм вакиллари томонидан ватанпарварлик дарслари ҳам ташкил этилди. Мусобақа якунида ғолиблик Қарши давлат университетининг “Қалқон” жамоатчилик гуруҳига насиб этди. Ахборот техонолгиялари ва менежмент университети жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, ТАТУ Қарши филиали жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда пул мукофоти ваучерлари тақдим этилди.