
Ҳамкорлик доирасида мастер-класс
Таълим сифатини янада ривожлантириш, ўқув жараёнини самарали ташкил этиш борасида Қарши давлат университети ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Нафақат хориж ОТМлари билан балки, вилоятимиздаги хусусий ОТМлар билан ҳам ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча Халқаро инновацион университети 1-курс мактабгача таълим йўналиши талабаларига “Монтессори ўқитувчиларни тайёрлаш” курси бўйича мастер-класс олиб борилди. Мастер-классда курс тренери Бошланғич таълим кафедраси докторанти Л.Пармонова Монтессори методикасининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунча берди.
Бугунги кунда жаҳон мактабгача таълим тизимида италиялик машҳур педагог Мария Монтессорининг муаллифлик методикаси жуда кенг тарқалган. Бу педагогик тизимга амал қилиш орқали мактабгача таълим тизимида улкан муваффақиятларга эришилган. Монтессори таълимотига кўра таълим-тарбиянинг асосий шакли - бу болалар учун мустақил ва амалий бажариладиган дарслардир. У зарур воситалардан фойдаланиб, таълим жараёнини ривожлантиришни тавсия қилади.