
Конституция дарслари давом этмоқда…
Олий таълим муассасалари талабаларида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган муҳим нормаларга доир билимларини ошириш ҳамда амалда қоʻллай олиш буйича малака ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида Қарши давлат университетида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини ўрганиш” мавзусида факультатив дарслар олиб борилмоқда.
Жумладан, 30-ноябрь куни Хорижий тиллар, География ва агрономия факультетларида “Конституцияда инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг кафолатлари”, Янги Ўзбекистонда - халқчил Конституция" мавзуларида тадбирлар ташкил этилди.
Унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда конституция асосий ҳужжат ҳисобланиши, Ўзбекистонда амалга оширилган конституциявий ислоҳотларнинг асосий ғояси инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш эканлиги хусусида маърузалар тингланди. Тадбирларда Миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси доцентлари, Д.Суннатов, З.Боймуродов иштирок этиб маъруза қилди.