
“Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида давра суҳбати ташкил қилинди
“Зўравонликсиз 16 кун”(25-ноябрдан 10-декабргача) акцияси Халқаро кампания бўлиб, 1991-йили Аёллар Глобал Лидерлиги институти томонидан таклиф этилган ва ҳар йили дунёнинг 158 дан зиёд мамлакатларида ўтказилиб келинади. Акция доирасида Халқаро қўшма таълим дастурлари факультетида маърифий учрашув ташкил этилди.
Унда хотин-қизлар ҳимоясини ўзида акс эттирувчи бир қатор ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва зўравонликнинг ҳар қандай тури инсон ҳуқуқларига қарши жиноят эканлиги, бу ҳолатни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслиги ҳақида тушунчалар берилди.
Давра суҳбати давомида гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан сўз юритилди. Тадбирда университетнинг “Оқила аёллар” ҳаракати фаоллари А.Шайманова, Г.Бекмуродова, С.Кенжаева маъруза қилди.