
5 декабрь — Бутун жаҳон тупроқ куни
Бугун География ва агрономия факультети Агрокимё ва экология кафедраси томонидан “Тупроқ бизнинг бойлигимиз” мавзусида тадбир болиб отди. Тадбирни факультет декани А.Хайриддинов кириш сўзини очиб берди. Шунингдек, Агрокимё ва экология кафедраси ўқитувчиси Д.Бердиевнинг мавзу доирасида маърузаси тингланди.
2002 йилда Халқаро тупроқшунослик иттифоқи томонидан сайёрамизда тупроқни сақлаш ва асарб-авайлашга жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш мақсадида ташаббус илгари сурилди. Ушбу ташаббус Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан қўллаб-қувватлангач, 2013 йил БМТ Бош Ассамблеяси 5 декабрни Бутунжаҳон тупроқ куни деб эълон қилди.
Ўзбекистонда ҳам тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори атроф-муҳитнинг барқарор фаолиятини таъминлаш, табиий экологик тизимларни муҳофаза қилиш, тупроқлардан самарали ва эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, уларнинг сифати ва унумдорлигини сақлаш ҳамда тупроқларни салбий таъсирлардан ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.
Тадбир якунида мавзу бўйича талабалар билан қисқа савол-жавоблар ўтказилиб, унда фаол қатнашганлар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.