
Талабалар ўртасида олимпиада ўтказилди
5 Декабрь 2023, 04:17
Университет янгиликлари
Бугун Қарши давлат университети талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари ва тамойилларини ўрганиш бўйича олимпиада бўлиб ўтди. Унда факультетлардан сараланган 45 нафар талабалар тест, ёзма ва оғзаки шаклларда ўз билимларини синовдан ўтказишди. Натижалар эртага маълум бўлади.
Маълумот ўрнида, олимпиада ғолиб ва совриндорлари тегишли равишда 1 000 000 (бир миллион), 700 000 (етти юз минг) ҳамда 500 000 (беш юз минг) сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланади.