“Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда

24 Апрель 2025, 05:27
Университет янгиликлари

2025 йил 21–27 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда. Мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781 сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унда 2020–2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурининг ижроси назарда тутилган. Ҳафталик доирасида А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Даврий нашрлар тарихи (Туркестанские ведомости)” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбирда Қарши давлат университети докторанти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Маҳфуза Маматова “Туркистон ўлкасининг чой тарихи Туркестанские ведомостиъ газетаси рукнларида” мавзусида маъруза билан иштирок этди.