"Чевар қўллар, пазандачилик ва тикувчилик" тўгараги — маҳорат ва ишонч манбаи!

24 Апрель 2025, 05:32
Университет янгиликлари

2 сонли талабалар турар жойида турадиган талаба-қизлар учун ташкил этилган мазкур тўгарак уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ҳунар ўрганиш ва шахсий салоҳиятларини ривожлантиришга қаратилган. Физика факультети Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Н.Одилова ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги машғулотда талаба-қизлар баҳор мева-сабзавотларидан карвинг ва турли хил салатлар тайёрлашни амалий равишда ўргандилар. Бу каби тадбирлар талабаларнинг фаоллигини ошириш, ижодий ёндашувини ривожлантириш ва ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.