Шаҳрисабзда оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди

Бугун Шаҳрисабз шаҳрида “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” доирасида “Eco - Save Aral - 2025”, “Талаба югур”, “Ўқувчи югур” ҳамда “Инсон учун” шиорлари остида экологик ва хайрия йўналишидаги оммавий югуриш мусобақалари ташкил этилди. Мазкур марафонларда Қарши давлат университети талаба-ёшлари ҳам фаол иштирок этиб, ўз салоҳиятларини намоён этдилар. Хусусан, “Талаба югур” кўнгиллилар югуриш мусобақасида Спорт факультетининг 1 босқич талабалари Башар Суюнов ҳамда Малоҳат Бобоназарова фахрли 3 ўринни эгаллаб, бир миллион сўмлик сертификат билан тақдирландилар. Бу каби мусобақалар ёшларнинг экологик онгини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва уларни жамоатчилик фаоллигига жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.