
Ахборот хизматларида рақамли ёндашув: малака ошириш курси
Қарши давлат университети Ахборот хизмати бўлими ходими Сетора Жалилова Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ахборот хизмати фаолиятида замонавий тенденциялар: рақамли технологиялар, ПР инструментлар ва сунъий интеллект” мавзусидаги малака ошириш курсини муваффақиятли якунлади. Уч кунлик курсда 60 га яқин олий таълим муассасаси матбуот котиблари иштирок этди. Машғулотларда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, ПР контентларини яратиш, инқирозли вазиятларда коммуникация юритиш, ахборотни таҳлил қилиш ва фактларни текшириш бўйича амалий кўникмалар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида пресс-тур ташкил этилди. Курс якунида тингловчилар Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўрғиротбой Шарипов билан учрашдилар ҳамда сертификатларга эга бўлишди.