
Қабул2025: Қарши давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди
Қарши давлат университетида 2025/2026-ўқув йили қабули учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди. Эрта тонгдан имтиҳонга ташриф буюрган абитуриентларни ҚарДУ Қабул комиссияси аъзолари кутиб олиб, синовлар ҳақида батафсил маълумот бердилар. Бугун спорт фаолияти: дзюдо, адаптив жисмоний тарбия ва спорт ҳамда дизайн: либос ва газламалар каби таълим йўналишларида 200 нафарга яқин талабгорлар касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этмоқда. Абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларига қулайлик яратиш мақсадида салқин кузатув залида имтиҳон жараёнларини тўғридан-тўғри, реал вақт режимида https://live.qarshidu.uz/ ҳаволаси орқали кузатиш имконияти йўлга қўйилган. Ижодий имтиҳонлар ўтказилаётган ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш учун ИИБ ҳамда тиббиёт ходимлари жалб этилган. Эслатма! Абитуриентлар имтиҳон боʻладиган бинога шахсни тасдиқловчи ҳужжат(паспорт ёки ID карта) асл нусхаси ҳамда абитуриент рухсатномаси билан ўз вақтида келиши соʻралади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 7 июлдан 15 июлга қадар давом этади.