
Қарши давлат университетида битирувчилар учун “Бизнес марафон” семинари ўтказилди
2025 йил 8 июль куни Қарши давлат университети фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг олий таълим муассасалари битирувчиларини бандлик билан таъминлаш юзасидаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида битирувчи талабалар билан учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этилди. Тадбир доирасида Қашқадарё вилоятидаги бир қатор мутасадди ташкилотлар — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ҳамда вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида “Бизнес марафон” семинар-тренинги ўтказилди. Мазкур семинар-тренингда талабаларга меҳнат бозоридаги имкониятлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, молиявий кўмак ва имтиёзлар, таълимни иш билан уйғунлаштириш масалалари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар. Ушбу учрашув битирувчи ёшларнинг келгуси меҳнат фаолиятини режалаштириш, янги имкониятлардан хабардор бўлиш ҳамда тадбиркорлик йўналишида фаоллашувига хизмат қилувчи самарали мулоқот майдони вазифасини бажарди.