
Олийгоҳларга кириш имтиҳонлари бошланди
14-июлдан олий ва касбий таълим муассасаларига кириш бўйича 2025/2026-ўқув йили учун тест синовлари бошланди.Хусусан, Қашқадарё вилоятидаги тест синовлари 3 та манзилда жойлашган 6 та бинода бўлиб ўтмоқда. Маълумотларга кўра, бугун кун давомида 6360 нафар абитуриентлар тест синовларида иштирок этмоқда. Жумладан, тест синовлари ўтказилаётган Қарши давлат университети Спорт соғломлаштириш мажмуаси 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, олий таълим муассасаси томонидан ҳозирланган салқин кутиш жойларида ота-оналар мониторлар орқали фарзандларини имтиҳонлардаги иштирокини катта ҳаяжон билан кузатишмоқда. Олийгоҳ волонтёрлар жамоаси эса ота-оналарга кириш тест жараёнлари, имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар бермоқда. Тест синовлари тоʻлиқ видеокузатув орқали трансляция қилинмоқда ҳамда жараённи https://test2025.uz/Qashqadaryo/70 ҳаволаси орқали онлайн кузатиб бориш имконияти яратилган.