Таълим-тарбия самарадорлигини оширишда ҳамкорлик муҳим

6 Сентябрь 2025, 07:08
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида “Университет–талаба–ота-она” тамойили асосида “Таълим-тарбия самарадорлигини оширишда узвий ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев, Ўқув ишлари бўйича проректор А.Холмуродов, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, шунингдек, жорий ўқув йилида 1-босқичга қабул қилинган талабаларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этдилар. Мулоқот чоғида талабаларга яратилган имкониятлар, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, ўқув жараёнлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш, талабалар турар жойлари ва ижарада яшовчи талабалар билан узвий алоқа, “Хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба” тамойили доирасидаги ишлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 10-мартдаги 149-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, ота-оналар томонидан ҳам мазкур масалалар юзасидан фикр ва таклифлар тингланди.