
ҚарДУ талабаси Универсиадада бронза медалини қўлга киритди
6 Сентябрь 2025, 07:13
Университет янгиликлари
3–9 сентябр кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида Туркий давлатлар III Универсиадаси бўлиб ўтмоқда. Унда 5 мамлакат спортчилари 7 та спорт тури бўйича баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон делегацияси таркибида 80 нафар талаба-спортчи қатнашмоқда. Улар орасида Қарши давлат университети Спорт факультети талабаси Бахтиёров Камолиддин Бегзод ўғли дзюдо спортининг 60 кг вазн тоифасида 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди. Талабамиз Камолиддин Бахтиёровни ушбу ютуқ билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда муваффақият тилаймиз!