
ҚарДУда “Мустақиллик дарслари”
Айни кунларда Қарши давлат университетида барча факультетларнинг 1-босқич талабалари учун “Мустақиллик дарслари” ўтказилмоқда. Математика ва компьютер илмлари факультетида ўтган машғулотда Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Пардақулов иштирок этди. Унда тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Маврулов қаламига мансуб “Бўлар экан-ку ёхуд кечанинг бугундан фарқи нимада?” рисоласининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Асарда мамлакатимизнинг мустақиллик йилларидаги, айниқса, сўнгги йилларда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги ўрни ҳамда халқимиз яратган бой мерос ҳақида сўз юритилган. Мазкур рисола мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган машғулотларда талаба-ёшлар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.