
“Монтессори тренерларини тайёрлаш” курсининг 9-мавсуми якунланди
6 Сентябрь 2025, 09:08
Университет янгиликлари
Монтессори таълим тизими — болаларда мустақил фикрлашни шакллантириш, амалий фаолият орқали ўрганиш ва ривожланишга йўналтирилган илғор ёндашувдир. Ушбу тизимда машғулотлар болаларнинг қизиқиши ва эҳтиёжларига мос равишда, махсус воситалар ёрдамида ташкил этилади. Педагогика факультетининг мактабгача таълим ва бошланғич таълим йўналишлари талабалари учун Жанубий Кореянинг “KOICA” ташкилоти ҳамкорлигидаташкил этилган “Монтессори тренерларини тайёрлаш” курсининг 9-мавсуми муваффақиятли якунланди. Бугун бўлиб ўтган якуний тадбирда курсни тамомлаган иштирокчиларга махсус сертификат ва дипломлар топширилди.