
Факультетларда “Мустақиллик дарслари” давом этмоқда
Янги ўқув йилининг илк кунлари “Мустақиллик дарслари” билан бошланди. Санъатшунослик, Кимё-биология, Хорижий тиллар, Физика ва Иқтисодиёт факультетларида ўтказилган машғулотларда Қарши давлат университети Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Акрамов, Коррупцияга қарши курашиш “Комплаэнс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси Ш.Аҳмедов ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Д.Равшанов иштирок этди. Машғулотларда “Бўлар экан-ку ёхуд кечанинг бугундан фарқи нимада?” рисоласи асосий манба сифатида ўқитилди. Шунингдек, қатағон қурбонлари хотираси, жадидлар мероси ва истиқлол ғоялари ҳақида суҳбатлар ўтказилди. Учрашувлар талабаларни миллий қадриятларга садоқат ва Ватан равнақи учун фидойилик руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.