Startup Garage ва Қарши давлат университети: англашув меморандуми

15 Сентябрь 2025, 06:03
Университет янгиликлари

Startup Garage ва Қарши давлат университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳамкорлик талабаларга янги имкониятлар яратиб, уларни стартап экотизимига жалб этишга хизмат қилади.

Ҳамкорлик доирасида:
Видео-курслар, амалий топшириқлар ва электрон ресурслар тақдим этилади.
Иқтидорли талабалар “Фоундерс Счоол” дастурида грант асосида ўқийди.
Стартап танловлари, тренинг ва семинарлар мунтазам ташкил этилади.
Талабалар республика миқёсидаги стартап ҳамжамиятига аъзо бўлади.
Менторлик ва маслаҳат хизматлари орқали ғояларини амалга оширишда кўмак олади.

Меморандум 5 йил давомида амал қилиб, ҚарДУ талабалари учун юзлаб имкониятларни тақдим этади. Бу ҳамкорлик ёшлар учун инновациялар сари муҳим қадамдир.