
Педагогика факультетида янги ўқув йилининг илк учрашуви
2025/2026-ўқув йили учун Педагогика факультетига қабул қилинган биринчи босқич талабалари билан университет раҳбарияти иштирокида танишув йиғилиши ташкил этилди. Тадбирда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Пардақулов ҳамда факультет декани И.Йўлдошев қатнашди. Мазкур учрашувда талабаларга олийгоҳда амал қилинадиган ички интизом қоидалари, одоб-ахлоқ кодекси, таълим жараёнининг моҳияти ва йўналишлари ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Асосий эътибор талабаларнинг университет муҳитига тезда киришиб кетишига, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини англашига ҳамда ўқиш жараёнидаги фаол иштирокига қаратилди. Шунингдек, мулоқот давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, ўқув, илмий ва маданий фаолият бўйича фойдали тавсиялар олдилар. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур турдаги учрашувлар Қарши давлат университетининг барча факультетларида ўтказилмоқда.