Қўмондон ва ёшлар мулоқоти

15 Сентябрь 2025, 06:07
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида талаба-ёшлар иштирокида “Қўмондон ва ёшлар” номли мазмунли учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Турсунов Кадиржон Абдипаттаевич меҳмон сифатида қатнашди. Суҳбат давомида ёшларнинг бугунги ҳаёти, уларни қизиқтираётган долзарб масалалар кенг муҳокама қилинди. Қўмондон томонидан берилган саволларга асосли ва батафсил жавоблар тақдим этилиб, талабаларнинг дунёқарашини бойитишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, маънавий-маърифий тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг келажакдаги режа ва интилишлари юзасидан очиқ ва самимий мулоқот олиб борилди. Учрашув сўнгида талабалар ўз фикр ва таклифларини билдиришди, уларнинг фаол иштироки эътироф этилди. Мазкур мулоқот ёшларда масъулият туйғусини янада кучайтириб, Ватанга садоқат ва фидойилик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилди.