
Факультетларда танишув мулоқотлари
Қарши давлат университетининг барча факультетларида биринчи босқич талабалари ва олийгоҳ раҳбарияти ўртасида танишув учрашувлари давом этмоқда. Физика ва Филология факультетларида бўлиб ўтган мулоқотларда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, университет профилактика инспектори М.Жаббаров, Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Акрамов, Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Пардақулов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш “Комплаэнс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси Ш.Аҳмедов иштирок этди. Учрашувларда талабаларга ички интизом қоидалари, одоб-ахлоқ кодекси ва таълим жараёнининг моҳияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, кибержиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари, ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитет, огоҳлик, ҳушёрлик ва ватанпарварлик масалалари алоҳида таъкидланди. Асосий эътибор талабаларнинг университет муҳитига тез мослашуви, ҳуқуқ ва бурчларини англаш ҳамда таълим жараёнида фаол бўлишига қаратилди.