
Халқаро танлов: коррупцияга қарши биргаликда!
15 Сентябрь 2025, 06:13
Университет янгиликлари
Санъатшунослик, Педагогика факультетлари талабалари билан учрашув ўтказилди. Унда Коррупцияга қарши курашиш “Комплаэнс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассислари Ш.Аҳмедов ва Н.Сражидинова халқаро миқёсда ўтказилаётган “Коррупцияга қарши биргаликда!” ёшлар танлови мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот беришди. Танлов Россия Федерацияси Бош прокуратураси ташаббуси ва қатор давлатлар прокуратура идоралари ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда 10 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин. Танлов плакат, расм ва видео йўналишларида ўтказилади. Иштирокчилар аризалари жорий йилнинг 1-октябригача www.anticorruption.life сайти орқали қабул қилинади.