
“Заковат” интеллектуал беллашуви
15 Сентябрь 2025, 06:17
Университет янгиликлари
Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Ш.Эрназарова ташаббуси билан 4-сонли талабалар турар жойида истиқомат қилувчи Кимё-биология факультети талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал билимлар беллашуви ташкил этилди. Мусобақада “Эверест”, “Кимёгарлар”, “Зукколар”, “Менделеев”, “Калифорний” ҳамда “Лидерлар” жамоалари ўзаро билим ва тафаккур синовида беллашдилар.Баҳс-мунозараларга бой тарзда кечган билимлар рингида қатнашчилар топқирлиги, билимдонлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлиги билан ажралиб турдилар. Якунда эса шиддатли баҳслар натижасида “Кимёгарлар” жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.