
Конструктив мулоқот: ўзаро ҳамкорлик ва стратегик формат
15 Сентябрь 2025, 06:21
Университет янгиликлари
Жорий йилнинг 12-сентябрь куни Тарих факультети Фалсафа ва социология кафедраси томонидан “Ижтимоий иш” йўналиши 1-босқич талабалари учун соҳага оид учрашув ташкил этилди. Тадбирда Қашқадарё вилояти Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шўбаси бош мутахассиси Ж.Боймуратов ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар. Мулоқот давомида ижтимоий ишни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари, ижтимоий соҳа ходимларининг касбий тайёргарлик даражаси, талабаларга қўйиладиган замонавий талаблар ҳамда мавжуд муаммолар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.