
Талаба қизлар билан очиқ мулоқот
Қарши давлат университети Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ташаббуси билан 1-курс талаба қизлари учун анъанавий учрашувлар давом этмоқда. Шу доирада Тарих факультети 1-босқич талаба қизлари иштирокида “Очиқ мулоқот” ўтказилди.Тадбирда Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази бошлиғи Ш.Карамова, университет профилактика инспектори Д.Рўзиева, факультет декан маслаҳатчиси О.Раҳмонқулова ва Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори М.Маҳманова иштирок этди. Учрашувда университет ички интизом қоидалари, одоб-ахлоқ кодекси ҳамда талабаларнинг кийиниш, муомала ва таълим жараёнига масъулият билан ёндашуви ҳақида суҳбат олиб борилди. Шунингдек, миллий қадриятларимиз — ҳаё, ибо, ор-номус, саранжом-саришталик ва пазандалик каби хотин-қизларга хос фазилатлар ҳам алоҳида таъкидланди.